UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Бугун Миллий терма жамоамиз Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади 0 08:34Хабиб БАА расмийлари билан Усманни озод қилиш бўйича келишувга эришгани айтилмоқда 0 08:03Двалишвили Ахмед Гаджимагомедовдан узр сўради 0 07:32Шарифа Давронова уч хатлаб сакраш бўйича АҚШ рейтингида иккинчи ўринда қайд этилди! 0 07:01Миллатлар лигаси. Германия Нидерландияни "сочиб ташлади", Греция - Сербия ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди 0 19:18Таэквондочиларимиз янгиланган Жаҳон рейтингида нечанчи ўринларни эгаллаб туришибди? 0 18:42UFC 337 турнирининг санаси ва ўтказилиш жойи маълум бўлди 0 18:14Чимаев UFC собиқ чемпиони билан беллашув ўтказиши мумкинлигини айтди 0 17:49Ромелу Лукаку Бельгия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди 0 17:22Жасурбек Рустамхонов Чехия хоккейи тарихига кирди 0 16:50Норвегия россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақалар учун мамлакат ҳудудига киришини тақиқлайди 0 16:19Расман! Руслан Абдуллаевнинг рақиби, жанг санаси ва манзили эълон қилинди 0 15:48Почеттино МЮга нигериялик "девор"ни олиб келмоқчи 0 15:17Гукеш жаҳон тожи учун матч олдидан Жавоҳир Синдаров ҳақида гапирди 0 14:46Қирғизистонда Олимпиада ғолиб ва совриндорлари учун умрбод стипендиялар тасдиқланди 0

17 апр 08:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

"К.Коротков турнири". Кечаги баҳсларда биргина Шодиёржон Мелиқўзиев мағлуб бўлди. Ака-ука Дўсматовлар жанги қандай якунланди?

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича "Константин Коротков" халқаро хотира мусобақаси давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг иккинчи куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 9 нафар боксчиси рингга кўтарилди ва якунда улар орасида фақатгина Шодиёржон Мелиқўзиев ўз жангида россиялик рақибига 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Ҳасанбой Дўсматов эса укаси Фарёзбек билан кутилганидек чорак финалнинг ўзида тўқнаш келди. Бу вазиятда аввал бўлганидек, Ҳасанбой жангга чиқмади ва ўз-ўзидан Фарёзбек кейинги босқичга йўл олди. Энди у қозоғистонлик Сакен Бибосиновга қарши рингга кўтарилади. 

Кечаги натижаларимиз:

-75 кг: Азиза Зокирова - Шугила Налибай (Қозоғистон) 5:0

-71 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов - Рамазан Шалтимаев (Россия) 5:0

-71 кг: Асилбек Абдураҳмонов - Фаруҳ Тоҳтасинов (Қозоғистон) 5:0

-80 кг: Раҳматилла Бойматов - Михаил Эремев (Россия) 1 раундда техник ғалаба

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Фарёзбек Дўсматов Фарёзбек кейинги босқичга йўл олди.

-57 кг: Санжар Ваҳобов - Захар Вешновский (Беларусь) 5:0

-63,5 кг: Абдуллоҳ Маъдаминов - Оматбек Белекбаев (Қирғизистон) 5:0

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Эрденетсогт Бат-Ули (Мўғилистон) 2 раундда техник ғалаба

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев - Володья Мнатсаканян (Россия) 1:4

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг