04 май 17:53
Янгиликлар
Бокс/ММА

Queensberry промоутерлик компанияси Париж-2024 Олимпиадаси совриндори билан шартнома имзолади
Фрэнк Уоррен бошчилигидаги Queensberry Promotions компанияси 2024 йилги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби, британиялик боксчи Льюис Ричардсон билан келишувга эришди.
"У Парижда тарих яратди. Энди қолган ютуқлар ортидан бормоқда", дейилади ташкилот эълонида.
27 ёшли Ричардсон Париждаги ўйинларда 71 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этганди. Ўша вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада олтин медалини қўлга киритганди.
Ҳавола :
Манба : Queensberry Promotions
Фикрлар