UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0

06 май 08:29
Янгиликлар

Енгил атлетика

Анвар Анваров "Бриллиант лига"нинг Шанхайдаги босқичида мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди

Хитойнинг Шанхай шаҳрида енгил атлетика бўйича "Бриллиант лига" мусобақасининг иккинчи босқичи ўтказилди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Анвар Анваров ҳам қатнашди.

24 ёшли спортчимизнинг тўртта уринишдаги энг юқори кўрсаткичи 7,97 метр бўлди. Бешинчи уриниш муваффақиятсиз чиқди. Бу Анваров учун жорий мавсумдаги энг яхши натижа бўлди. Якунда Анвар Шанхайдаги босқични олтинчи ўринда якунлади.

Хитойнинг бошқа бир шаҳри — Сяминдаги илк босқичида 8,18 м натижа билан ғолиб бўлган мезбон юрт вакили Минкум Чжан муваффақиятсиз биринчи уринишдан сўнг мусобақадан чиқди. Чжан йўқ бўлса-да, юқори икки ўринни бошқа хитойлик спортчилар қўлга киритди. 8,21 м натижа билан 2023 йилги Осиё ўйинлари бронза медали совриндори Юхай Ши ғолиб бўлди. 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпиони Хен Шу эса иккинчи натижани кўрсатди – 8,18 м.

2023 йилги жаҳон чемпионати ва 2024 йилги Париж Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, ямайкалик Уэйн Пиннок 8,10 метрга сакраш билан учинчи бўлди.

Тўлиқ натижалар: 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг