UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

06 май 10:35
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўзбекистон кубогининг кечаги куни юнон-рум кураши беллашувлари ўтказилди (барча натижалар + ФОТО)

Хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкентда спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги мамлакат кубоги ўтказилмоқда.

Кеча "Универсал" спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақа доирасида юнон-рум кураши беллашувлари ва турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Спорт вазирлиги, МОҚ раҳбарияти, мамлакат спорт курашлари ассоциацияси раҳбарияти иштирок этишди. Унда сўз олган мутасаддилар терма жамоамиздан янги Олимпия сиклида катта натижалар умид қилинаётгани, бунинг учун давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилишини билдиришди.

500 нафардан ортиқ спортчи қатнашаётган мусобақа 7 майга қадар давом этади. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир курашчилар баҳс олиб боришмоқда. Унда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олган спортчилар жорий йил Хорватияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик учун терма жамоа таркибига жалб қилинади.

Кечаги натижалар билан танишинг:

60 кг:

1. Яхшибоев Қувончбек (Самарқанд)

2. Турсунбоев Абдулазиз (Наманган)

3. Зиёдуллаев Беҳруз (Жиззах)

3. Шодмонов Рамзиддин (Тошкент шаҳри)

67 кг:

1. Шарифжонов Шермуҳаммад (Наманган)

2. Халимбоев Озодбек (Самарқанд)

3. Юсупов Муҳаммадсодиқ (СШОР)

3. Муқимов Оғабек (Тошкент вилояти).

77 кг:

1. Алиев Абдулло (СШОР)

2. Накибов Дониёрхон (СШОР)

3. Абдулазизов Бахтиёр (Тошкент вилояти)

3. Жумабоев Жамол (Бухоро).

87 кг:

1. Узоқов Раҳимжон (СШОР)

2. Алимжонов Муроджон (Андижон)

3. Абдумуталипов Абдулло (Андижон)

3. Аҳмедов Бекзод (Тошкент вилояти).

97 кг:

1. Жалилов Абдуқодир (СШОР)

2. Қандилов Ботир (Қашқадарё)

3. Шамсиддинов Худоёр (Тошкент вилояти)

3. Шодиёров Жавоҳир (СШОР).

130 кг:

1. Насимов Темурбек (СШОР)

2. Холмирзаев Отабек (Тошкент вилояти)

3. Раҳматов Дамир (Фарғона)

3. Ҳамидуллаев Сардор (Самарқанд).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг