06 май 10:56
Янгиликлар
Бокс/ММА

15 йил давомида UFC октагонида жанг қилган аралаш яккакураш устаси рўйхатдан чиқарилди
UFC фахрий жангчиси Брэд Таварес билан шартномани узайтиргани йўқ.
Бу ҳақда MMA Fighting нашри ташкилот вакилларига таяниб, хабар бермоқда.
Шундай қилиб, ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келган Таварес 15 йил ичида биринчи марта UFC жангчилари рўйхатига киритилмади. Брэд кейинроқ промоушен билан янги шартнома имзолаши мумкин, аммо ҳозирча у эркин агент мақомига эга.
Спортчи ташкилотда 5-0 рекорди билан дебют қилганди, ҳозирда унинг ҳисобида 21 та ғалаба ва 10 та мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : MMA Fighting
Фикрлар