UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Уильям Скалл: "Бешинчи раунддан кейин Канело билан жангни назорат қилдим" 0 12:20Қозоғистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди, ундан "Ҳумо" аъзоси ҳам ўрин олган 0 11:59Баҳодир Жалолов Ислам Махачев ва Артур Бетербиев билан учрашди 0 11:38МУТОЛАА УЧУН: "Париж" - 46 йилдан сўнг Лига 1`да! Унинг стадиони ПСЖ аренасидан йўлнинг нариги томонида 0 11:17Ёшларимиз Istanbul Junior European Cup 2025 турнирида иккинчи бўлишди 0 10:5615 йил давомида UFC октагонида жанг қилган аралаш яккакураш устаси рўйхатдан чиқарилди 0 10:35Ўзбекистон кубогининг кечаги куни юнон-рум кураши беллашувлари ўтказилди (барча натижалар + ФОТО) 0 10:14Ла Лига жамоаси футболчиларининг бутса ва қўлқопларини ўғирлаб кетишди 0 09:53Нодирбек Абдусатторов "ов"га қайтмоқда 0 09:32Наоя Иноуэ: "Сентябрда бор кучимни ишга солишга ҳаракат қиламан" 0 09:11Оғир атлетикачимиз Жаҳон чемпионатининг навбатдаги медалини терма жамоамизга тақдим этди 0 08:50Азизбек Ғаниевнинг голи "Ал Батеҳ"га ғалаба келтирди 0 08:29Анвар Анваров "Бриллиант лига"нинг Шанхайдаги босқичида мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатди 0 08:08Одилхон Камолов Octagon League'дан кетганидан кейин қаторасига иккинчи Лига билан келишувга эришди 0 07:47Формула-1. Пиастри Майами Гран-присидан кейин умумий рейтинг пешқадамлигини мустаҳкамлади 0

05 май 08:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Наоя Иноуэ иштирокидаги жанг муддатидан олдин тўхтатилди

Ҳозиргина АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири якунига етди.

Оқшомнинг асосий жангида иккинчи ўта енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ америкалик Рамон Карденасга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жанг саккизинчи раундда рефери томонидан тўхтатилди. Япониялик боксчи рақибини техник нокаутга учратиб, ўз чемпионлик камарларини яна бир бор муваффақиятли ҳимоя қилди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Иноуэнинг ўзи ҳам иккинчи раундда ўтказиб юборган зарбаси сабаб нокдаун ҳолатига тушиб қолди. Аммо ўрнидан туриб, жангни давом эттира олди. Рамон эса ўша вазиятда муваффақиятини ривожлантира олмади. Наоянинг ғалабалари роппа-роса 30 тага етди. Унинг ҳисобида дуранг ҳам, мағлубият ҳам йўқ. У энди сентябрь ойида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевга қарши жанг ўтказади. Карденас эса бугун фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ғалабалари 26 талигича қолди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг