UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02The Ring P4P рейтингини янгиланди: Сауль Альварес пастлади 0 18:39Пётр Ян Двалишвили - О'Мэлли жанги учун ўз тахминини айтди 0 18:17Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда 0 17:52UFC 315 турнирининг тўлиқ карди маълум 0 17:25Дю Плесси Чимаев билан жанг ҳақида: "Иккита сана бор, мен иккисига ҳам розиман" 0 17:02Энтони Жошуа: "Кроуфорд Мадримов билан жангда биз кутган даражада кўринмади" 0 16:38Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин 0 16:16Асу Алмабаевнинг жамоасида Рамазон Темиров билан жангга муносабат билдиришди 0 15:53Рамазон Темировнинг мураббийи Алмабаевга қарши жангни тасдиқлади 0 15:30Анкалаев: "Перейранинг аккаунтини мен буздим" 0 15:08Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади 0 14:47"Канело энди аввалгидек эмас, лекин Кроуфорд билан жанг блокбастер бўлади" - Даниэль Кормье 0 14:26Расмийлар МОҚнинг ҳудудий вакиллари билан устувор режаларни муҳокама қилишди 0 14:05Карденас: "Иноуэга қараганда аввал жанг қилган рақибларимнинг зарбалари оғирроқ эди" 0 13:44"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи 0

07 май 09:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 315 турнирининг икки чемпионлик жанги иштирокчилари юзма-юз келишди (ФОТО)

Хабарингиз бор, 11 май куни Канаданинг Квебек шаҳрида навбатдаги рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

Ушбу UFC 315 турнири кардидан иккита чемпионлик жанги ўрин олган бўлиб, унинг иштирокчилари face to face маросимида иштирок этишди. Аёллар ўта енгил вазн (57 кг) тоифасида амалдаги чемпион, қирғизистонлик Валентина Шевченко ўз камарини франциялик Манон Фиородан ҳимоя қилади. 

Яримўрта (77 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони бўлиб турган асли келиб чиқиши фаластинлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Белал Мухаммад асосий жангда австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши октагонга чиқади. 

Маълумот учун, 37 ёшли Валентина Шевченко 2003 йилдан ММА спортида. У 2015 йилда UFC октагонида дебют қилган ва бугунгача ушбу промоушен байроғи остида 13 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган. 35 яшар Манон Фиоро эса 2017 йилда профессионал ММАдаги фаолиятини бошлаган. 2021 йилдан то шу кунгача дунёнинг энг кучли лигасида ўз жангларини ўтказиб келяпти. UFC`даги ғалабалари сони 7 та. Мағлубият ва муроса нималигини билмаяпти. 

Белал Муҳаммад 36 ёшда бўлиб, 2016 йилдан то шу кунгача UFC жангчиси ҳисобланади. UFC 304 турнирида британиялик Леон Эдвардсни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Унинг ҳисобида 15 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Жек Делла Маддалена 28 ёшда бўлиб, 2022 йилдан UFC жангчиси ҳисобланди. У 7 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг