UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

08 май 13:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ана бўлмаса! Алекс Перейра UFC билан ўртасида низо борлиги сабаб фаолиятини якунламоқчилигини ёзиб, кейин барча айбни хакерларга тўнкаб қўйди

Теглар :  UFCАлекс Перейра
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Алекс Перейра яримоғир вазнда янги чемпионга айланган Магомед Анкалаевнинг навбатдаги рақиби бўйича UFC раҳбариятининг саҳна ортидаги режалари ҳақида қизиқарли фикр билдирди.

Карлос Ульберг ва Иржи Прохазка Анкалаев учун эҳтимолий рақиблар сифатида танланган. Кўринишидан, Алекс бу рўйхатда унинг исми йўқлигидан жуда хафа бўлган.

"Мен ҳеч қачон UFC ҳақида ёмон гапирмаганман, лекин ҳозиргина эшитганларим кўнглимни парчалади. Менда энди бошқа жанг қилмаслик ҳақида ўйлар пайдо бўлди, бу бошланиши бўлиши мумкин", деб ёзди Перейра ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Кейинроқ эса Алекс аккаунти хакерлар хужумига учраган бўлиши мумкинлигини даъво қилиб, UFC билан доим яхши муносабатда эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Перейра ўзининг сўнгги жангини март ойида Анкалаевга қарши ўтказиб, мағлуб бўлган ва камаридан айрилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг