UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди 0 11:12UFC рейтинги янгиланди: Топурия P4P рейтингининг янги қироли! 0 10:51Навоий “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси кучлиларни аниқлади ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 10:30Фьюри, Жошуа, Кроуфорд каби машҳурлар Мадияр Саидраҳимов иштирокидаги IBA турнирига ташриф буюришади 0 10:09ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин 0 09:48Жаҳон кубоги. Илк кунни битта ғалаба ва битта мағлубият билан бошладик, бугун яна уч ҳамюртимиз рингга чиқади 0 09:27Сув спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати учун таркибларимиз аниқ бўлди 0 09:06Авлиёхон Ҳамидов Тошкентда жанг қилади, рақиб аниқ (ПОСТЕР) 0 08:45Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди 0 19:26Анкалаев навбатдаги рақиби ҳақида гапирди, у Перейра ёки Прохазка эмас 0 19:05Формула-1. Австрия Гран-приси ғолиблиги Ландо Норрисга насиб этди 0 18:39Адесанья, Гастелум ва бошқалар UFC Шон-шуҳрат залига киритилди 0 18:18GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди 0 17:53Дана Уайт Том Аспиналлнинг навбатдаги рақиби ким бўлишини айтди 0 17:25Lift Promotions Тошкентдаги проф бокс оқшоми кардини эълон қилди. Марказий жангда мағлубиятсиз ҳамюртимиз иштирок этади 0

19 май 12:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жозе Альдо бир қарорга келди - афсона нуқта қўйди!

Теглар :  Жозе АльдоUFC
ММА афсонаси Жозе Альдо ўзининг якуний қарорини эълон қилди.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси ММАдаги фаолиятини расман якунлаганини маълум қилди. Бир ҳафта олдин Жозе Альдо эшикни ёпмаётгани, ҳали октагонга қайтиши мумкинлигини айтганди.  

У Рио-де-Жанейродаги "Nova Uniao" машғулот базасида ўз оила аъзолари даврасида катта спортдан бутунлай кетганини эълон қилди. Шу ернинг ўзида расмий матбуот анжумани ҳам ўтказилди. 

"Қафас ҳамиша менинг манзилим, жанглар эса – менинг ҳаётим бўлган. Бугун мен бу йўлни хотиржам қалб билан якунлаяпман. Бошқа қайтмайман, чунки ўз миссиямни шу ерга келганда тугатдим. Вазифа қон эвазига, лекин интизом ва шараф билан уддаланди. Ўтган йиллар давомида мен умримнинг маълум бир қисмини шу спортга бағишладим. Энди бор эътиборимни оиламга бағишлайман. Ҳаётдан завқ олиб яшашда давом этаман. Бизнинг яккакурашдаги ҳаёт йўлини бошлаётганларга ёрдам бераман. Шунча йил мобайнида ёнимда бўлган барчага ўз раҳматимни айтаман. Нимага эришган бўлсам, бари сиз туфайли", – деди Альдо.

Маълумот учун, шу йил сентябрь ойида 39 ёшга тўладиган Жозе Альдо ММАдаги фаолияти давомида жами 42 та жанг ўтказган бўлиб, 32 ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган. Ғалабаларининг тенг ярмини муддатидан аввал якунлаган. Сўнгги жангини 11 май куни UFC 315 турнири доирасида Эйеманн Захабига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра имониятни бой бериб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг