UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Алекс Перейра машғулот лагерини бошлаганини маълум қилди 0 18:45Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди 0 18:24Хоакин Бакли: "Махачев ярим ўрта вазн учун катта хавф эмас" 0 18:02Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди, дзюдочиларимиз илк рақибларини билиб олишди 0 17:39Камару Усман: "Баклини мағлуб этаман, кейин Махачев – Делла Маддалена ғолибини кутаман" 0 17:16"Челси" клублар ўртасидаги ЖЧ учун қайдномасини эълон қилди 0 16:52Даниэль Кормье Жон Жонсни танқид қилди 0 16:25"Фақатгина икки ҳил вариант бор". Хоакин Бакли Усманга қарши жанг учун тахмин билдирди 0 16:02Турки ал аш Шайҳ: "Том ва Жерри" услубидаги жангларни энди кўришни истамайман" 0 15:39"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди 0 15:18"Жошуа нафақага чиройли тарзда кетиши лозим" - Эдди Хирн 0 14:57The Ring боксчиларнинг P4P рейтингини янгилади 0 14:36“Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақасининг Республика босқич иштирокчилари Поп темир йўл вокзалида кутиб олинди 0 14:15Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди 0 13:54Коко Гофф баскетболда, унга "Нью-Йорк Либерти" либоси совға қилинди + ФОТО 0

10 июн 07:56
Янгиликлар

Кураш

Расман. Кураш – Халқаро Ҳарбий Спорт Кенгаши (CISM)нинг расмий спорт тури сифатида эътироф этилди!

Теглар :  КурашCISM
Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида дунёдаги энг йирик спорт ташкилотларидан бири — Халқаро Харбий Спорт Кенгаши (CISM)нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Биз учун аҳамиятлиси, Бош Ассамблея йиғилишида CISM миллий курашимизни расман ўз тақвимидан жой олган спорт тури сифатида эътироф этди. 1948 йилда ташкил этилган ва бош қароргоҳи Бельгияда жойлашган CISM – 140 та аъзо давлатни бирлаштирган, ҳарбийлар ўртасида спорт орқали тинчлик ва дўстликни тарғиб қилувчи нуфузли халқаро ташкилот ҳисобланади.

Мазкур ютуқ – Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучлари ва Ўзбекистон Кураш Федерациясининг изчил ҳаракатлари, музокаралари ва ҳамкорлиги самарасидир.

Бош Ассамблеяда IKA Техника директори жаноб Рави Капур томонидан тайёрланган Кураш тақдимоти CISM раҳбарияти томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди ва унинг натижасида Кураш CISM тақвимига киритилди.

CISM доирасидаги биринчи расмий Кураш мусобақаси — Kurash Challenge Cup — 2026 йил 5-6 сентябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилади. Аҳамиятлиси шундаки, мусобақанинг финал куни — 6 сентябрь — Жаҳон Кураш кунига тўғри келади.

Халқаро Кураш Ассоциацияси Президенти Ҳайдар Фармон мазкур муҳим жараёнда фаол иштирок этган ва ташаббусни илгари сурган IKA Бош котиби жаноб Реза Насирийга, CISM раҳбариятига, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Кураш Федерациясига ҳам ўз миннатдорлигини изҳор этди.

“Бу – бутун жаҳон Кураш оиласи учун фахрли ва қувончли кундир. Кураш фақат спорт эмас – у тинчлик ва шараф рамзи бўлган маънавий меросдир. Унинг CISM спорт дастурига киритилиши халқаро майдонда, айниқса, ҳарбий спортчилар орасида янги юксак босқични белгилаб беради”, — дейилади IKA Президенти мактубида.

Курашнинг CISM доирасига расман киритилиши – унинг халқаро ривожланишидаги янги босқични бошлаб берди. Бу нафақат спортчилар учун, балки миллий федерациялар ва миллионлаб мухлислар учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади.

Энди Кураш нафақат спорт, балки турли халқлар, маданиятлар ва армиялар ўртасида дўстлик кўприги сифатида хизмат қилади. 2026 йилдаги расмий дебютни дунё қизиқиш билан кутмоқда – бу Курашнинг интизом, анъана ва глобал бирликка асосланган шонли тарихидаги янги саҳифа бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг