UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Жейк Пол ва Энтони Жошуа ўзаро жанг олдидан очиқ машғулот (ФОТО) 0 16:38"Қандай қилиб?" Жошуа — блогерлар ва боксчилар таққосланишига муносабат билдирди 0 16:16"Режалар бор, фақат "хайп" учун". Царукян боксда дебют қилиш истагини билдирди 0 15:51Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади? 0 15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0

14 дек 08:14
Янгиликлар

Бокс/ММА

Деонтей Уайлдер: "Қанча кўп мағлубиятга учрасанг, жанг учун шунча кўп танловинг бўлади"

Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, америкалик Деонтей Уайлдер Александр Усик жамоаси билан музокаралари тез орада муваффақиятли якунланишига умид қилмоқда.

"Ҳозир биз музокара олиб боряпмиз. Жараён жуда яхши кетмоқда. Ишонаман ва дуо қиламанки, биз буни уддалай оламиз. Биз мухлисларга улар кўришни истаган нарсани тақдим этамиз.

Ҳозир улар мени дўппослаш мумкин деб ҳисоблашади. Лекин шуни унутмангки, менинг  кучли зарбам ҳеч қаерга кетмаган. Мен буни биламан. Мағлубиятинг қанча кўп бўлса, танловинг ҳам шунча кўп бўлади. Ғалаба қозонганингда эса, сенга қарши рингга чиқишни хоҳловчилар умуман бўлмайди", - дея Уайлдернинг сўзларини келтиради BoxingScene портали.

Аввалроқ Александр Усик Деонтей Уайлдер билан учрашиш истагини унинг супероғир вазн тоифасидаги энг машҳур боксчилар қаторига кириши ва узоқ вақт давомида ушбу вазндаги энг хавфли боксчилардан бири ҳисоблангани билан изоҳлаганди.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер сўнгги жангларида нафақат Тайсон Фюрига, балки Жозеф Паркер ва Чжан Чжилейга ҳам ютқазди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг