UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01Жейк Пол ва Энтони Жошуа ўзаро жанг олдидан очиқ машғулот (ФОТО) 0 16:38"Қандай қилиб?" Жошуа — блогерлар ва боксчилар таққосланишига муносабат билдирди 0 16:16"Режалар бор, фақат "хайп" учун". Царукян боксда дебют қилиш истагини билдирди 0 15:51Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади? 0 15:24"Макгрегор Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашишига ишонмайман" - UFC собиқ жангчиси 0 15:01Россия Думаси депутати фуқаролигини ўзгартирган янги "ўзбеклар" ҳақида - Бу ҳиёнатми? 0 14:37Россиялик UFC жангчиси ташкилотдан ҳайдалди 0 14:15Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин 0 13:53WTA рейтинги янгиланди. Энди Топ-100`таликда ҳам ўз теннисчимиз бор 0 13:32Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганига изоҳ берди 0 13:10Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди 0 12:47Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди 0 12:26Рамазон Темиров UFC допинг назоратидан ўтди (ФОТО) 0 12:0550 яшар Оксана Чусовитина Лос-Анжелесдаги Олимпиадада қатнашиш ниятида 0 11:44World Boxing'га аъзо миллий федерациялар сони яна 15 тага ортди 0

15 дек 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

42 ёшли Баду Жекдан WBC чемпионлик камарини тортиб олишди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилди.

Оқшом доирасида биринчи оғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Ноэл Микаэлян реванш жангида ушбу камарнинг амалдаги соҳиби бўлиб келган 42 ёшли Баду Жекка қарши рингга кўтарилди. 

2024 йил охирида WBC чемпионлик камарини қайтариб олган Жек шу йилнинг май ойида илк ҳимоя жангини айнан Микаэлянга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг қарори билан (115-113, 115-113, 114-114) ғалаба қозонганди. 

WBC боксчилар ўртасида реванш жангни тайинлади. Бу сафар Микаэлян фаолроқ бўлди ва очколар бўйича (115-111, 115-111, 116-110) зафар қучиб, WBC чемпионига айланди. Саккизинчи раундда Жекдан гонгдан кейин зарба бергани очко олиб ташланди.

Маълумот учун, 35 ёшли германиялик-арманистонлик боксчи Ноэл Микаэлян биринчи марта 2023 йилнинг ноябрида WBC чемпионлик камарини қўлга киритган, аммо промоутери Дон Кинг билан зиддият туфайли "таътилдаги чемпион"га айланганди. Камар эса бундан олдин ҳам "таътилдаги чемпион" бўлган Бад Жекка ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги беш йил ичида биринчи оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун атиги бешта жанг ўтказилган. Эҳтимол Микаэлян IBF ва The Ring чемпиони Жей Опетайига қарши бирлаштирувчи жангга қизиқиш ҳам билдирмас.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг