17 дек 13:10
Янгиликлар
Россия IBA ЖЧдаги ҳакамликка оид танқидларга расман жавоб берди
"Биз аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида умумжамоавий ҳисобда биринчи ўринни қўлга киритдик. Ҳозир эса эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам биринчи ўринни эгалладик. Аммо айримларга Россияда еттита олтин медаль (жами 13 та) борлиги ёқмаяпти. Шу муносабат билан мен ижтимоий тармоқлар ёки изоҳлар орқали эмас, балки очиқ-ойдин айтаман: “Ит ҳуради, карвон ўтар".
Мен ҳам бокс билан шуғулланганман. Танишларимдан бири бор эди, мусобақадан кейин ундан: “Иштирок қандай бўлди?” деб сўрасанг, шундай дерди: "Ҳакамлар адолатсизлик қилди”. Натижада у ҳеч нарса ютмаган. Кам одамлар мағлубиятни қабул қила олади. Афсуски, ҳамма ҳам бунга қодир эмас. Яна такрорлайман: итлар ҳуради, карвон эса йўлини давом эттиради. Бизнинг йигитлар энг яхшилар. Биз Олимпия ўйинларига боғланиб қолмаганмиз. Қолаверса, сўнгги Олимпиада очилиш маросимидан кейин мен уни умуман томоша ҳам қилмадим.
Келажакда нима бўлишини билмаймиз. Аммо ҳозир биз шундай тамойилга амал қилаяпмизки, йилнинг асосий мусобақаси — IBA жаҳон чемпионати. Мукофот пуллари биринчи ўрин учун 1 миллион долларгача оширилиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар бор. Лекин бу IBA ваколатида", — деди Беспутин.
Фикрлар