UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Жейк Пол: "Биз Хабибни нафақадан қайтаришимиз керак" 0 18:37Авазбек Холмирзаев япониялик жангчини нокаутга учратиб, ONE Championship тарихидаги илк ўзбекистонлик чемпионга айланди! (ВИДЕО) 0 18:16Садулаев тез орада RAF лигасида дебют қилади 0 17:55ФИФАдан инқилобий таклиф: Клубларга таркибда камида бир нафар ёш футболчини ўйнатиш мажбурияти қўйилиши мумкин 0 17:34Ботир Раҳимов иштирокида ўзбек теннисининг бугунги куни танқидий руҳда муҳокама қилинди 0 17:13Аҳмадалиевнинг вазнидаги боксчимиз Муҳаммад Шехов камар учун саралаш жанги ўтказади + ПОСТЕР 0 16:52W100 Wiesbaden. Тимофеевада стартдаёқ "сенсация" 0 16:31"Бавария"дан антирекорд: Мюнхенликлар 1995 йилдан бери илк бор Еврокубокларда ўз дарвозасидан 5 та гол олиб чиқди 0 16:10Царукян UFC унга Оқ уйдаги турнир учун жанг таклиф қилганини айтди 0 15:49Синдаров ва Абдусатторов Тошкентдаги нуфузли турнирда иштирок этади 0 15:28Арман Царукян йиллик даромадини очиқлади 0 15:07Ашраф Хакими ПСЖ - "Бавария" ўйинига 4 та сўз билан изоҳ берди 0 14:46Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"га борди 0 14:25Порье UFC енгил вазн тарихидаги энг зўр беш жангчини айтди. Макгрегор ва Оливейра бу рўйхатга кирмади 0 14:04Арман Царукян: "Хабиб фаолиятини тугатган, аммо унинг қариндоши билан жанг қиламан" 0

27 апр 19:22
Янгиликлар

Кураш

Кураш бўйича XV Жаҳон чемпионатининг янги мезбони эълон қилинди

Шу йилнинг 31 январь — 5 февраль кунлари Эрон Ислом Республикасининг Божнорд шаҳрида кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионатини ўтказиш режалаштирилган эди.

Бироқ мамлакатда юзага келган сиёсий вазият сабаб мусобақа қолдирилди. Энди мазкур нуфузли чемпионатга Қозоғистон Республикасининг пойтахти Остона шаҳри мезбонлик қилади.

Кеча Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигида мазкур нуфузли мусобақани юқори савияда ташкил этиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов, Халқаро Кураш ассоциацияси Вице-президенти Зиёвиддин Хожиниязов, IKA Администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев ҳамда Қозоғистон Кураш федерацияси президенти Андрей Боргенц иштирок этди.

Учрашув давомида вазир Ербол Мирзабосинов Кураш бугунги кунда жаҳон миқёсида жадал ривожланаётган замонавий спорт турларидан бирига айланганини таъкидлаб, Қозоғистон ушбу чемпионатни энг юқори даражада ўтказиш учун барча имконият ва инфратузилмага эга эканини қайд этди.

Ўз навбатида, Халқаро Кураш ассоциацияси Вице-президенти Зиёвиддин Ходжиниязов Қозоғистон спортчилари халқаро майдонларда юқори натижаларга эришаётганини алоҳида эътироф этиб, бу мамлакатда спорт соҳасида олиб борилаётган тизимли ва изчил ислоҳотлар самараси эканини таъкидлади.

Кураш бўйича катталар ўртасидаги XV Жаҳон чемпионати жорий йил июнь ойи охирида Остона шаҳрида бўлиб ўтади. Мусобақани юқори савияда ташкил этиш мақсадида тегишли ташкилий қўмита тузилиб, тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг