26 окт 11:26
Янгиликлар
Теннис
Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади
Ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева Хитойда ўтаётган «Guangzhou Open» турнирининг биринчи даврасида сербиялик Теодора Костовични мағлуб этди.
Тимофеева WTA рейтингида 144-ўринни эгаллаб турган рақибига қарши баҳсда 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув икки сетда якунланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон вакили турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди. Мариянинг кейинги рақиби номи энди маълум бўлади.
Маълумот учун, 22 яшар ҳамюртимиз ҳозирда жаҳон рейтингининг 72-поғонасида қайд этилган.

Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар