27 фев 21:05
Янгиликлар
![](/upload/storage/29389_220.jpg)
"Uzbek Tigers" "Cuba Domadores"ни мағлубиятга учратди!
Қизиқарли кечган жангларда ўзбекистонлик боксчилар 4:1 ҳисобида ғалаба қозондилар ва Бутунжаҳон бокс сериясининг гуруҳ босқичида муҳим бўлган очколарни қўлга кирита олдилар.
-49кг: Ҳасанбой Дўсматов - Йоханнис Аргилагос 3:0
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров - Робейси Рамирес 3:0
-64кг: Иқболжон Холдоров - Энди Круз 1:2
-75кг: Исроил Мадримов - Арлен Лопес 3:0
-91кг: Санжар Турсунов - Эрисланди Савон 3:0
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
21:12. Жанг якунланди. Санжар Турсунов ғалаба қозонди ва якуний ҳисобни 4:1 кўринишига олиб келди!
21:08. Тўртинчи раунд ҳам боксчимиз фойдасига ҳал бўлди! Ғалаба деярли нақд!
21:05. Ҳозирча ҳисоб бўйича Санжар олдинда.
21:00. Иккинчи раундда икки ҳакам кубалик боксчининг ғалабасини, бир ҳакам эса Санжарнинг ғалабасини қайд этди.
20:56. Зўр! Биринчи раунд боксчимиз фойдасига ҳал бўлди.
20:53. Жанг бошланди. Боксчимизнинг бўйи рақибдан анча паст... Шундай бўлсада Санжарга ишонамиз! Олға, Ўзбекистон!
20:50. Энди -91кг вазн тоифасида Санжар Турсунов ва Эрисланди Савон тўқнашувини кўрамиз!
20:47. Ғалабааа! Мадримов яққол устунлик билан ғалаба қозонди!!! Ҳисоб 3:1 кўринишига келди!
20:45. Ажойиб зарбааааа!!! Жанг ниҳоясига етди.
20:43. Тўртинчи раунддан сўнг устунлик тўлиқ боксчимиз томонда!
20:39. Исроил ғалабани деярли нақд қилди!
20:34. Икки раунд якунига кўра Исроил олдинда бормоқда! Шундай давом этамиз!!!
20:30. Мадримов жангни жуда ишончли ўтказмоқда!
20:25. Исроил Мадримовнинг жангини томоша қиламиз! У тўқнашув тақдирини ҳал қилиши мумкин!
20:22. Афсуски, ҳамюртимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
20:18. Кубалик боксчи жангни фаол олиб бормоқда. Эҳтиёт бўлиш керак...
20:13. Ажойиб! Учинчи раунд ҳам спортчимиз фойдасига!
20:10. Иккинчи раундда Иқболда ғалаба!
20:03. Боксчимиз биринчи раундда имкониятни бой бериб қўйди. Бўшашмаслик керак!
19:59. Энди Иқболжон Холдоров иштирокидаги жангни томоша қиламиз! Олға, Иқбол!!!!
19:55. ҒАЛАБАААА! Шаҳобиддин Зоировда ҳам ғалаба! Ҳисоб 2:0!!!!!!! Супержанг гувоҳига айландик Олимпиада чемпиони иштирокида!
19:50. Тўртинчи раунддан сўнг Шаҳобиддин Зоиров олдинда бормоқда. Жангни ажойиб ўтказаётган ҳамюртимиз ғалабани деярли нақд қилди!
19:42. Иккинчи раундда эса кубалик боксчининг ғалабаси қайд этилди...
19:38. Зоиров дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди! Яхши!!!
19:33. Энди Шаҳобиддин Зоиров рингга чиқиб келмоқда! Унга Робейси Рамирес рақиблик қилади! Вакилимизга омад!
19:28. ҒАЛАБАААА!!! Ҳамюртимиз рақибини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди! Жамоамиз олдинга чиқиб олди!
19:18. Дўсматов жангни жуда фаол олиб бормоқда.
19:10. Жанг бошланди. Омад йўлбарслар!
19:05. Кечанинг илк жанги принципиал рақиблар - Ҳасанбой Дўсматов ва Йоаннис Аргилагослар ўртасида бўлиб ўтади.
19:02. Ассалому алайкум ҳурматли бокс ишқибозлари. "Uzbek Tigers" ҳамда "Cuba Domadores" жамоалари иштирокидаги жангдан матнли трансляцияни бошлаймиз.
Фикрлар