UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

14 май 18:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

Лос-Анжелес-2028: ХОҚ World Boxing томонидан тақдим этилган саралаш тизимини тасдиқлади

Халқаро Олимпия қўмитаси 2028 йилги Олимпия ўйинларига саралаш тизимини тасдиқлади.

Мазкур тизимни халқаро World Boxing федерацияси тақдим этган.

Расмий маълумотга кўра, Олимпиада тарихида илк бор тўлиқ гендер тенглиги таъминланади: эркаклар ва аёллар еттитадан вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб боради. Умумий иштирокчилар сони 248 нафар спортчини ташкил этади (эркаклар ва аёллар ўртасидаги мусобақаларда 124 нафардан).

Ишлаб чиқилган саралаш тизими бир нечта босқичдан иборат. Боксчилар Олимпиада йўлланмалари учун учта Жаҳон лицензион турнири ва бешта қитъа мусобақасида кураш олиб боришлари мумкин бўлади.

Саралаш даврига 2027 йили Қозоғистонда ўтадиган World Boxing Жаҳон чемпионатида старт берилади. Шундан сўнг 2027 ва 2028 йиллар давомида қитъавий турнирлар ташкил этилади.

Саралаш цикли 2028 йилдаги иккита жаҳон квалификация турнири билан якунланади. Яқин вақт ичида World Boxing мусобақаларни ўтказиш учун аризалар қабул қилишни бошлайди.

Таъкидлаш жоиз, World Boxing ҳам саралаш жараёнини, ҳам Лос-Анжелесдаги Олимпия ўйинларидаги мусобақаларни ташкил этишни назорат қилади. 

Олимпиада-2028 да бокс бўйича медаллар қуйидаги вазн тоифаларида ўйналади:

Эркаклар:
55 кг гача
60 кг гача
65 кг гача
70 кг гача
80 кг гача
90 кг гача
90 кгдан юқори.

Аёллар:
51 кг гача
54 кг гача
57 кг гача
60 кг гача
65 кг гача
70 кг гача
75 кгдан юқори.

2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 2028 йил 14–30 июль кунлари бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 май 19:37:39
.Sherzod.
Эркакларда 75 кг қўшиш керак эди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг