UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0

30 май 18:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Билол Муҳаммад ACBJJ билан шартнома имзолади

UFC’нинг ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Билол Муҳаммад грэпплинг ва жиу-житсу бўйича дунёнинг етакчи лигаларидан бири саналган ACBJJ билан шартнома имзолади.

Турли йўналишлардаги жиу-житсу ва грэпплинг баҳсларини ташкил этишга ихтисослашган Лига америкалик жангчининг ростерга қўшилганини расман эълон қилди.

Ҳозирда 37 ёшли Билол Муҳаммад UFC'да икки мағлубиятли серияни бошидан кечирмоқда. У аввал чемпионлик жангда Жек Делла Маддаленага ҳакамларнинг якдил қарори билан имкониятни бой берган бўлса, эҳтимолий даъвогарлик мақомини белгилаб берувчи тўқнашувда Иэн Мачадо Гаррига ҳам очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлган эди.

Шунга қарамай, америкалик спортчи UFC ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. У келаси ҳафта UFC Fight Night турнирининг марказий жангида бразилиялик Габриэл Бонфимга қарши октагонга кўтарилади.

ACBJJ билан имзоланган шартнома Муҳаммадга MMA фаолияти билан бир қаторда грэпплинг ва жиу-житсу мусобақаларида ҳам қатнашиш имконини беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг