UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

23 окт 08:35
Янгиликлар

Шахмат

15 ёшли Нодирбек 14 гроссмейстерни ортда қолдириб, турнир ғолиби бўлди

Шу кунларда Россиянинг Cанкт-Петербург шаҳрида Чигорин хотирасига бағишланган анъанавий халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтмоқда.

Мусобақада дастлаб блиц йўналиши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ушбу турнирда кўплаб давлатлардан жами 275 нафар шахматчи ғолиблик йўлида дона сурди. Улардан 14 нафарининг гроссмейстер эканлиги мусобақа нуфузидан далолат бериб турибди.

Улар орасида уч нафар ҳамюртимиз - Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Ёқуббоев ҳам бор эди. Яна икки шахматчимиз Жавоҳир Синдаров ва гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов стандарт йўналишда ташкил этиладиган турнирда иштирок этишади.


Якунда 15 ёшли Нодирбек Ёқуббоев кучли гроссмейстерларни ортда қолдириб, блиц турнири ғолибига айланди. Россиялик Сюгиров кумуш, ҳиндистонлик 16 ёшли Вайшали бронза медалини қўлга киритди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг