UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0

06 июн 09:41
Янгиликлар

Теннис

17 ёшли Мирра Андреева "Ролан Гаррос" 1/2 финалида!

Россиялик 17 ёшли иқтидор эгаси Мирра Андреева рекордларни янгилашда давом этмоқда.

Айни пайтда WTA рейтингида 38-ўринни эгаллаб турган Мирра "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг 1/4 финалида дунёнинг иккинчи ракеткаси, беларуслик Арина Соболенкони мағлуб этишни уддалади - 6/7(5), 6/4, 6/4. Андреева теннисчиларнинг ўзаро учинчи учрашувига келиб илк бор номдор рақибасини таслим этди - 1:2.   

Икки соату 29 дақиқа давом этган баҳсда Андреева 4, Соболенко 3 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар россиялик теннисчида биттага кўпроқ бўлди - 7 га 6. Брейклар бўйича устунлик ҳам Мирра томонида - 8 га 6! 17 ёшли теннисчи фаолиятида илк бор "Катта Дубулға" турнирларининг 1/2 финалида ўйнайди.  

Унинг финал чиптаси учун кечадиган баҳсдаги рақибаси италиялик Жасмине Паолини бўлади. "Ролан Гаррос" якунларига кўра Андреева ўзининг рейтингдаги шахсий рекордини янгилайди. У камида дунёнинг 23-ракеткасига айланади. Агар чемпион бўла олса, яна ҳам юқорироққа кўтарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг