UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Мадримов ўз ўрнини сақлаб қолган The Ring рейтингининг кучли учлигида ўзгаришлар бўлди 0 18:19Каратэ WKF. Жавоҳир Жаҳонгиров жаҳон чемпиони! 0 17:48"Реал" қишда янги футболчилар сотиб оладими? Моуринью жавоб берди 0 17:17Адесанья ва Шара Буллет жанги ноябрда Қатарда ўтказилиши мумкин — манба 0 16:45Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов жанг қиладиган Душанбедаги ACA 209 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:12Бугун беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионатидаги ўз юришини бошлайди 0 15:30Португалия футбол федерацияси Роналду бўйича ўз позициясини маълум қилди 0 14:43Пэдди Пимблетт кейинги жангини 2027 йил баҳорида ўтказиши мумкин 0 14:05Накамура Синдаровга жаҳон чемпионати олдидан ёрдам беряптими? 0 13:27Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади (тўлиқ кард) 0 12:45Суперлига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор 0 12:12"Бу осон эмас". Сехудо Ян ва Двалишвили ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 11:30Бугун Тошкентда юлдузли кардга эга IBA Nomad 16 турнири бўлиб ўтади (Тўлиқ кард) 0 10:44Шоҳжаҳон Эргашев, Умар Кремлёв, "Сатурн" ва бошқалар. IBA Nomad турнири олдидан face-to-face ва вазн ўлчаш маросими ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:13Алишер Усмонов АПЛ жамоасини сотиб олмоқчи — talkSPORT 0

17 янв 11:15
Янгиликлар

Теннис

18 ёшли Андреева фаолиятидаги тўртинчи WTA совринини қўлга киритди

Бугун Австралиянинг Аделаида шаҳрида теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнир ўз якунига етди.

Мусобақа бош соврини 18 ёшли Мирра Андреевага насиб этди. Дунёнинг саккизинчи ракеткаси бўлиб турган россиялик иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 17-поғонадан жой олган канадалик Виктория Мбокони ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/3, 6/1.

Теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви роппа-роса 1 соат давом этди. Бу вақт оралиғида Андреева 1, Мбоко 2 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар канадаликда кўпроқ бўлди - 3 га 1. Брейклар бўйича эса табиийки, Мирра устунлик қилди - 5 га 1. 

Бу Мирра Андрееванинг фаолиятидаги тўртинчи WTA соврини бўлди. WTA 500 тоифасидаги турнирларда эса илк бор чемпионга айланди. У эртага эълон қилинадиган янги рейтингда 7-ўринга кўтарилади. Аделаидадаги муваффақиятли иштирок унга 500 очко ҳамда 185 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули келтирди. Мбоко эса 325 очко ва 114 500 $ ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг