UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Абдель-Азиз Хабибнинг қарзлари ҳақида гапирган Конорга таҳдид қилди 0 18:44"Кичкина аҳмоқ". Конор Макгрегор Илия Топурияни танқид қилди 0 18:23Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум 0 18:02"Порье - енгил вазннинг "Чўқинтирган отаси" - собиқ спортчи 0 17:41Олимпия машъаласи Канн кинофестивалига етиб борди 0 17:20Бивол - Зинад жангига 10 кун қолди: турнир карди қандай кўринишда? 0 16:58Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади 0 16:37Хабиб Нурмагомедов БАА фуқароси бўлиб чиқди 0 16:16Конор Макгрегор йил охиригача бўлган режалари билан ўртоқлашди 0 15:55Амалдаги чемпион "Ролан Гаррос" учун либосини кўрсатди + ФОТО 0 15:34Гвардиола 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада 0 15:13Қўл тўпи усталаримиз Марказий Осиё очиқ чемпионати ғолиби + ФОТО 0 14:52The Ring pound-for-pound рейтингини янгилади 0 14:31Анваров - Грециядаги турнир ғолиби! 0 14:10Ўзбекистонда Евро-2024 қайси телеканалда намойиш этилиши маълум 0

22 сен 13:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Шаҳрам Ғиёсов Севара Назархон қўшиғи остида рингга кўтарилади

Бугун Рио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори, жаҳон чемпиони, ҳозирда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсов Лондондаги машҳур “Уэмбли” стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Ҳамюртимизга бугунги жангда никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади. Ғиёсов аренага Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Севара Назархоннинг “Улуғимсан Ватаним” қўшиғи остида чиқиб келади. Севара “Уэмбли” аренасида ушбу хит таронага айланган қўшиғини жонли тарзда ижро этади.

Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда тўрт маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3таси нокаут билан). Лагуна эса 14та жангнинг барчасида ғолиб бўлган. Ўнта жангини муддатидан олдин якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган жанг “УзРепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида учта йўналиш чемпиони бўлиб турган британиялик Энтони Жошуа ҳамда россиялик даъвогар Александр Поветкин ўртасида бўлиб ўтади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
22 сен 22:00:39
autocomponent
Ofarin OZBEKISTON sen b.n vatan uchun yut hamma seni duvo qiladi omad
   
22 сен 17:21:15
Arxil0505
Vatanni ulug'laganni vatan xam xalqimiz xam ulug'laydi omad
   
22 сен 13:52:36
Urganch
tanam jimirdab ketdi omad SHahram omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг