03 окт 16:55
Янгиликлар
Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик
Кун якунига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунладик.
Совриндорларимиз:
Олтин:
Тахмина Икромова (бадиий гимнастика)
Кумуш:
Марат Мавлонов (таэквондо)
Шерзод Поёнов (спот курашлари)
Бронза:
Светлана Осипова (таэквондо)
Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси (микс дзюдо)
Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.
16:45. Бадиий гимнастика. Жамоавий баҳсларни 49.850 балл билан 4-ўринда якунладик
15:55. Бадиий гимнастикачиларимиз тўп билан машқларни 4-ўринда якунлашди. Олдинда иккинчи машқ ҳам бор.
15:50. Эркин кураш. Шерзод Поёнов финалда эронлик рақибга қарши курашди ва афсуски имкониятни бой берди. КУМУШ!
14:22. Дзюдо. Ўзбекистон терма жамоаси аралаш жамоавий баҳсларда бронза медали учун Жанубий Кореяга қарши курашди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди! БРОНЗА!
13:37. КУМУШ! Таэквондочимиз Марат Мавлонов финалда эронлик рақибига қарши баҳс олиб борди ва имкониятни бой берди. Спортчимизда КУМУШ МЕДАЛЬ!
13:12. Футбол. Бронза учун баҳсда Хитойга пенальтилар сериясида мағлуб бўлдик. Асосий вақт 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса Хитой 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
12:25. ФИНАЛ! Марат Мавлонов ажойиб жанг эвазига Жанубий Корея вакилини мағлубиятга учратди! У олтин медаль учун энди эронлик рақибга қарши баҳс олиб боради!
12:18. ОЛТИННН!!! Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова энг юқори балл тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди! Ўзбекистонда 21-олтин!
11:48. Таэквондо. Светлана (Осипова) Саидова ярим финалда хитойлик рақибасига 0:2 ҳисобида ютқазди. БРОНЗА!
10:35. Бадиий гимнастикачимиз Тахмина Икромова иккита уринишдан сўнг ҳозирча биринчи ўринда кетмоқда. Яна иккита уриниш қолди.
10:28. Дзюдо. Жамоавий баҳсларда бронза учун Жанубий Кореяга қарши курашамиз. Корейслар ярим финалда Қозоғистонга имкониятни бой беришди. Баҳс Тошкент вақти билан тахминан 13:20 дан кейин бошланади.
10:10. Волейбол. Эркаклар терма жамоамиз Гонконгни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. 16 та терма жамоа ичида 15-ўрин.
10:00. Чим устида хоккей. Эркаклар терма жамоамиз Шри-Ланкага 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Мусобақани 12 та терма жамоа ичида 10-ўринда якунлашди.
9:55. Эркин кураш. Разамбек Жамалов бронза учун ўтиш баҳсида ҳиндистонлик рақибига ютқазди.
9:50. Камондан отиш. Амирхон Содиқов чорак финалда ҳиндистонлик рақибига 2:6 ҳисобида ютқазди.
9:40. Дзюдо. Жамоавий баҳсларда илк босқичда Японияга 1:4 ҳисобида ютқаздик. Бронза учун ўтиш баҳсида Хитой Тайпейи 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Энди бронза учун баҳс олиб борамиз.
9:30. Таэквондо. Светлана Саидова (Осипова) Гонконг ва Вьетнам вакилаларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга чиқди.
9:15. Эркин кураш. Шерзод Поёнов Баҳрайн, Мўғулистон ва Ҳиндистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Энди у бугун финала эронлик рақибга қарши курашади.
9:00. Аёллар кураши. Соҳибжамол Есбосинова ҳиндистонлик рақибасига ютқазди.
8:55. Аёллар кураши. Лайлохон Собирова аввалига индонезиялик рақибасини мағлуб этди, кейин эса қозоғистонлик спортчига ютқазди.
8:15. Таэквондо. Марат Мавлонов Хитой Тайпейи вакилини мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.
8:00. Таэквондо. Нажмиддин Қосимхожиев индонезиялик рақибини мағлуб этди, иккинчи жангда эса Таиланд вакилига ютқазди.
6:55. Эркин кураш. Олимпиада чемпиони Разамбек Жамоалов илк жангида эронлик рақибга мағлуб бўлди.
6:45. Эркин кураш. Ғуломжон Абдуллаев илк жангида япониялик рақибга имкониятни бой берди.
6:00. Таэквондо. Мадина Мирабзалова таиландлик рақибасига ютқазди.
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
(Тошкент вақти билан)
Чим устида хоккей, эркаклар, 9—12—ўринлар учун — 5:00 — Ўзбекистон — Шри Ланка
Таэквондо, аёллар (57 кг), нимчорак финал — 5:00 — Мадина Мирабзалова — Наткамон Вассана (Таиланд)
Регби, эркаклар — 5:25 — Ўзбекистон — Таиланд
От спорти, конкур — 5:30 — Баҳромжон Газиев
От спорти, конкур — 5:30 — Бекзод Қурбонов
Таэквондо, эркаклар (68 кг), нимчорак финал — 5:35 — Нажмиддин Қосимхожиев — Жафиф Кавка Путравитама (Индонезия)
Таэквондо, аёллар (+67 кг), нимчорак финал — 6:00 — Светлана Саидова (Осипова) — Хо Ян Чёнг (Гонгконг)
Волейбол, эркаклар, 9—16—ўринлар учун — 6:00 — Ўзбекистон — Гонгконг
Эркин кураш (57 кг), саралаш — 6:35 — Ғуломжон Абдуллаев — Ямато Огава (Япония)
Эркин кураш (74 кг), нимчорак финал — 6:45 — Разамбек Жамалов — Йонес Эмомичогхай (Эрон)
Эркин кураш (97 кг), нимчорак финал — 7:00 — Шерзод Поёнов — Магомед Шарипов (Бахрайн)
Аёллар кураши (57 кг), нимчорак финал — 7:20 — Лайлохон Собирова — Мутохарох (Индонезия)
Таэквондо, эркаклар (+80 кг), чорак финал — 7:50 — Марат Мавлонов
Дзюдо, аралаш жамоавий дастур, чорак финал — 8:00 дан сўнг — Ўзбекистон — Япония
Аёллар кураши (53 кг), чорак финал — 8:40 — Соҳибжамол Эсбосинова
Камондан отиш, эркаклар — 9:00 — Амирхон Содиқов — Дираж Боммадевара (Ҳиндистон)
Бадиий гимнастика, яккалик кўпкураши — 9:00 — Тахмина Икромова
Футбол, эркаклар, 3—ўрин учун — 11:00 — Ўзбекистон — Хитой
Бадиий гимнастика, жамоавий кўпкураш — 15:00 — Ўзбекистон (Диана Ҳакимова, София Усова, Ясина Жўраева, Милана Сафина, Иродахон Содиқова)
Фикрлар