UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

02 окт 17:30
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Аичи-Нагоя-2026

Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин!

Теглар :  Осиё ўйинлари
2 октябрь куни Япониядаги Осиё ўйинларида ўн учинчи кун беллашувлари бўлиб ўтди.

Кун давомида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Совриндорларимиз:

Олтин:

Тўрабек Ҳабибуллаев (бокс)

Абдумалик Халоков (бокс)

Музаффарбек Тўрабоев (дзюдо)

Жасурбек Жайсунов (таэквондо)


Кумуш:

Жаҳонгир Зокиров (бокс)

Озода Собиржонова (таэквондо)


Бронза:

Ҳумоюн Султонов (теннис)

Сергей Ростовцев/Никита Цветков (велоспорт)

Эрназар Сарсенбоев (дзюдо)




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик спортчилар қайд этаётган натижалар билан онлайн равишда танишиб боришингиз мумкин бўлди.


16:45. Аёллар кураши. Севинчой Полвнова бронза медали учун қирғизистонлик рақибасига қарши курашди ва имкониятни бой берди.


16:25. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева бронза учун баҳсда хитойлик рақибасига мағлуб бўлди.


16:23. ОЛТИННН!!! Таэквондочимиз Жасурбек Жайсунов Хитой Тайпейи вакилини мағлубиятга учратди ва Осиё ўйинлари чемпиони бўлди! Ўзбекистонда 20-олтин!


16:07. Таэквондо. Озода Собиржоновадан КУМУШ медаль. У финалда эронлик рақибасига имкониятни бой берди. 


15:05. Таэквондо. Жасурбек Жайсунов ҳам финалда!!! Иордания вакили 2:0 ҳисобида мағлуб этилди!


14:58. Такэвондочимиз Озода Собиржонова Жанубий Корея вакилини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!


14:55. Боксчимиз Жаҳонгир Зокиров финалда қозоғистонлик Айбек Оралбайга мағлуб бўлди. Боксчимизда КУМУШ!


14:45. ОЛТИННН!!! Дзюдода Музаффарбек Тўрабоев финалда япониялик рақибга қарши курашди ва ғалабага эришди!


14:20. ОЛТИНННН!!! Абдумалик Халоков финалда Жанубий Корея вакилини мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди! Бизда 18-олтин медаль!


14:15. Дзюдо. Умида Нигматова бронза медали учун баҳсда мўғулистонлик рақибасига ютқазди.


13:55. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев бронза учун баҳсда хитойлик рақибидан устун келди ва Осиё ўйинлари совриндорига айланди. БРОНЗА!


13:45. Таэквондо. Озода Собиржонова ва Жасурбек Жайсунов ярим финалга йўл олди!


13:15. Дзюдо. Нурбек Муртозоев бронза учун баҳсда хитойлик рақибига ютқазди. 


12:43. БРОНЗА! Велоспортда медисон йўналишида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди!


12:00. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев баҳсларни медалсиз якунлади. 


11:45. Таэквондо. Жасурбек Жайсунов непаллик рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.


10:55. Таэквондо. Озода Собиржонова филиппинлик рақибасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.


10:41. ОЛТИННННН!!! Боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев финалда хитойлик рақибини ишончли тарзда мағлуб этди ва ОЛТИН медалга сазовор бўлди. Ўзбекистонда 17-медаль!


10:13. Дзюдода ФИНАЛ! Музаффарбек Тўрабоев мўғулистонлик рақибини иппон эвазига мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!


10:10. Таэквондо. Асадбек Самандаров мезбон рақибга имкониятни бой берди.


9:53. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев ярим финалда япониялик рақибига имкониятни бой берди. У иштирокидаги навбатдаги баҳс бронза учун бўлади. 


9:45. Дзюдо. Нурбек Муртазоев ярим финалда қирғизистонлик рақибига мағлуб бўлди. У ҳам бронза учун курашади.


9:28. Дзюдо. Умида Нигматова бронза учун ўтиш баҳсида таиландлик рақибасидан устун келди. Энди у бронза учун курашади. 


9:25. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева КХДР вакиласига мағлуб бўлди. Кечки дастурда у бронза медали учун баҳс олиб боради.


9:21. Теннис. Ҳумоюн Султонов ярим финалда гонконглик рақибига 6:3, 3:6, 2:6 ҳисобларида мағлуб бўлди ва мусобақани бронза медали билан тугатди.


9:00. Эркин кураш. Бобур Исломов қирғизистонлик рақибига 2:10 ҳисобида ютқазди.


8:58. Дзюдо. Музаффарбек Тўрабоев ҳам ярим финалда! Жанубий Корея вакили иппон эвазига мағлуб этилди.


8:49. Аёллар курашида эса Севинч Полвонова япониялик рақибасига 0:19 ҳисобида мағлуб бўлди. 


8:46. Умида Нигматова япониялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 


8:35. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев қозоғистонлик рақибидан устун келиб, ярим финалга чиқди.


8:30. Эркин кураш. Ҳасанбой Раҳимов қозоғистонлик спортчига 4:14 ҳисобида мағлуб бўлди. 


8:23. Дзюдо. Барчиной Қодирова япониялик рақибасига мағлуб бўлди.


8:18. Дзюдо. Нурбек Муртозоев эронлик рақибидан устун келиб, ярим финалга йўл олди.


8:15. Регбичиларимиз Малайзияга 0:22 ҳисобида ютқазишди. 


8:12. Слаломда эшкак эшиш. Жонибек Темиргалиев саралашни муваффақиятли бошлади. У иккинчи натижа билан кейинги босқичга йўл олди.


8:08. Эркин кураш. Умиджон Жалолов афсуски КХДР вакилига мағлуб бўлди. Агар кореялик спортчи финалга қадар етиб борса, Жалоловда бронза учун курашиш имконияти пайдо бўлади. 


7:59. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева вьетнамлик рақибасидан устун келиб, ярим финалга чиқди.


7:55. Музаффарбек Тўрабоев тожикистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.


7:33. Дзюдо. Эрназар Сарсенбаев ҳам ғалаба билан бошлади. Таиланд вакили иппон эвазига мағлуб этилди.


7:30. Дзюдо. Барчиной Қодирова бангладешлик рақибасидан иппон эвазига устун келди.


7:12. Дзюдо. Нурбек Муртозоев тожикистонлик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.


7:10. Эркин кураш. Бобур Исломов Непал вакилидан 10:0 ҳисобида устун келди.


6:45. Аёллар кураши. Актенге Кеунимжаева Шри-Ланка вакиласини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.


6:30. Виртуал таэквондо. Жайсунов эронлик рақибига 0:2 ҳисобида ютқазди.



Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг: 

(Тошкент вақти билан)

5:00 - Регби, эркаклар - Ўзбекистон - Малайзия

5:20 - Таэквондо, микс, виртуал, саралаш ва финал - Жасурбек Жайсунов

6:00 - Велоспорт, скретч, саралаш ва финал - Нафосат Қозиева

6:40 - Аёллар кураши, саралаш ва финал - Актенге Кеунимжаева

7:00 - Дзюдо, саралаш ва финал - Нурбек Муртозоев

7:05 - Эркин кураш, саралаш ва финал - Бобур Исломов

7:30 - Дзюдо, саралаш ва финал - Барчиной Қодирова

7:30 - Слаломда эшкак эшиш, қайиқ, саралаш ва финал - Жонибек Темиргалиев

7:45 - Дзюдо, саралаш ва финал - Эрназар Сарсенбаев

7:50 - Эркин кураш, саралаш ва финал - Умиджон Жалолов

8:00 - Дзюдо, саралаш ва финал - Музаффарбек Тўрабоев

8:20 - Аёллар кураши, саралаш ва финал - Севинчой Полвонова

8:25 - Эркин кураш, саралаш ва финал - Ҳасанбой Раҳимов

9:00 - Волейбол, эркаклар - Ўзбекистон - Филиппин

9:55 - Таэквондо, саралаш ва финал - Асадбек Самандаров

10:15 - Бокс, финал - Тўрабек Ҳабибуллаев - Хань Сюэчжень (Хитой)

10:30 - Теннис, ярим финал - Ҳумоюн Султонов - Коулмен Вонг (Гонконг)

10:45 - Таэквондо, саралаш ва финал - Озода Собиржонова

11:30 - Таэкондо, саралаш ва финал - Жасурбек Жайсунов 

14:00 - Бокс, финал - Абдумалик Халоков - Жанг Донгван (Жанубий Корея) 

14:00 - Бадиий гимнастика, саралаш, жамоавий - Ўзбекистон терма жамоаси

14:30 - Бокс, финал - Жаҳонгир Зокиров - Айбек Оралбай (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг