UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

10 ноя 11:32
Янгиликлар

Теннис

20 ёшли Коко Гофф йилнинг Якуний WTA турнири чемпиони!

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган теннис бўйича йилнинг Якуний WTA турнири кутилмаган якун билан ниҳоясига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг учинчи ракеткаси бўлиб турган Коко Гоффга насиб этди. Америкалик 20 ёшли иқтидор эгаси ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингнинг еттинчи поғонасидан жой олган хитойлик Чжэн Циньвэнни уч сет натижасига кўра мағлубиятга учратди - 3/6, 6/4, 7/6(2). 

Гофф тай-брекда чемпионлик масаласини ҳал қилди. У иродали ғалабага эришди. Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Коконинг қўли баланд келди. Уч соату етти дақиқа давом этган баҳсда Гофф 5, Чжэн 4 та эйс зарбасини амалга оширди. Иккала теннисчи ҳам 5 тадан брейкка эришди. Қўшхатолар чемпионда кўпроқ бўлди - 4 га 1. 

Коко Гофф фаолиятида илк бор йилнинг Якуний WTA турнирида чемпион бўлди. Ар-Риёддаги муваффақиятли иштирок унга 2,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг