UZ

Сўнгги янгиликлар

07:34Яна Синдаров - Магнус учрашуви бўлиб ўтди. Бибисарада иккинчи ғалаба! 0 07:03Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди 0 19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0

09 янв 08:38
Янгиликлар

Тадбирлар

2021 йилда спорт билан шуғулланаётган аҳоли қамрови 25 фоизга етказилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган навбатдаги Ҳайъат йиғилиши видеоселектор тарзида ташкил этилиб, унга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев раислик қилди.

Йиғилиш аввалида вазир муҳтарам юртбошимизнинг яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳамда халқига йўллаган Мурожаатномасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида белгилаб берган устувор вазифалари ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳақида қисқача маълумот берди.

Жумладан, 2021 йилда жисмоний тарбия ва спорт муассасалари, болалар боғчалари ва мактабларни спорт жиҳозлари билан таъминлаш, май ойига қадар барча туман марказлари ва шаҳарларда пиёдалар ҳамда велосипед йўлакларидан иборат умумий узунлиги 1 042 км бўлган «Саломатлик йўлаклари»ни барпо этиш ишларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.

Энг муҳим вазифалардан бири сифатида юртдошларимизни оммавий спортга кенг жалб этиш орқали 2021 йилда мунтазам спорт билан шуғулланаётган аҳоли қамровини 25 фоизга етказиш, бунинг учун эса турли оммавий спорт тадбирларини ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш кераклиги айтиб ўтилди.

Жумладан, 10 январдан бошланадиган «Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилаётган оммавий спорт фестивали каби тадбирларни янада кўпайтириш, эндиликда бундай тадбирларни маҳаллабай тарзида ташкил этишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги уқтирилди.

Шу мақсадда «Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остидаги оммавий спорт фестивали дастлабки босқичда юртимиздаги 9 155та маҳаллада, иккинчи босқичда эса 204та туманда ташкил этилади.

Ҳайъат йиғилиши кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олганди:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида;

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида;

4. Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари ва ташкилотларида давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳаларни амалга ошириш, бюджетдан ташқари тушумларни ошириш, молиялаштириш ишларини янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлашда барча даражадаги раҳбарларининг роли ва масъулияти тўғрисида;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 90-сон қарори асосида спорт таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш натижалари тўғрисида;

7. Турли масалалар.

Кун тартибидан ўрин олган масалалар бўйича эришилган ютуқлар билан бир қаторда мавжуд камчиликларга ҳам тўхталиб ўтилди. Жумладан, вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов 2021 йилда фаолияти ташкил этилиши белгиланган 5та кураш маҳорат мактаблари бўйича амалга оширилаётган ишлар талаб даражасида эмаслиги, жойлардаги мутасадди раҳбарлар ушбу вазифага совуққонлик билан қараётганлигини танқид қилди.

Шунингдек, 2025 йили Тошкентда ўтказиладиган IV ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларига селекция ишларини бугундан бошлаш, бунинг учун Олимпия захиралари коллежларига жорий ҳамда 2022 йилги қабул жараёнларида энг истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва уларнинг маҳоратини босқичма-босқич ошириб бориш кераклиги таъкидланди.

Спорт таълими муассасалари ва ташкилотларда давлат-хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш, бюджетдан ташқари тушумларни ошириш, молиялаштириш ишларини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишларга тўхталган вазир ўринбосари Нодир Муротов бу борадаги ишларнинг талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб, айниқса жойларда бу масалага совуққонлик билан қаралаётганини маъқул қилди.



Эътиборли жиҳати, вазирлик тизимидаги ташкилотларда давлат-хусусий шерикчилик борасида маълум ишлар ҳам амалга оширилган. Аммо, ҳужжатларни расмийлаштиришдаги айрим эътиборсизлик ва камчиликлар натижасида ҳозирги пайтда бу борада бажарилган ишлар фоиз кўрсаткичида жуда паст бўлиб қолмоқда.

Яна бир муҳим масала, 2021 йилдан эътиборан спорт таълими муассасаларининг фаолияти самарадорлигини рейтинг тизими асосида баҳолаш механизмига ўтилади. Хўш, бу соҳа ривожи учун нима беради?

Жавоб эса оддий, рейтинг тизими асосида баҳолаш мамлакатимиздаги спорт таълими муассасаларида иш қанчалик тўғри ташкил этилган ёки этилмаганлигини кўрсатиб беради. Айнан рейтинг тизими спорт таълими муассасалари раҳбарларининг фаолиятига одилона баҳо беришда муҳим омил бўлади.

Кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан Ҳайъат қарори қабул қилиниб, аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг