UZ

Сўнгги янгиликлар

10:38Нурмагомедов Абу-Дабидаги RAF турнирига киритилмайди 0 10:07Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Диёра Келдиёрова медаллар учун курашга киришади 0 09:36UFC 334 тўлиқ карди тасдиқланди: Сирил Ган – Жош Хокит, Кайла Харрисон – Аманда Нуньес 0 09:05Total Chess. Абдусатторов Дудага қарши ўйинлардан кейин кўтарилди 0 08:34Нурмагомедов ва Двалишвили Абу-Дабида назорат остида қолмоқда 0 08:03Фабио Каннаваро: "Ҳисоб 2:0 пайти "моторни ўчириб қўйдик". Футбол баъзида бешафқат эканини тушунишимиз керак" (Тўлиқ матбуот анжумани) 0 07:32Дана Уайт Двалишвили ва Нурмагомедовни қоралади: "Аҳмоқлар!" 0 07:01Алимханули Канело билан эҳтимолий жангга муносабат билдирди 0 21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0

20 дек 12:25
Янгиликлар

Дзюдо

2025 йилги мавсум учун дзюдо қоидаларига айрим ўзгаришлар киритилди

Теглар :  IJFДзюдо
Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳакамлар учун халқаро техник семинар ўтказилди.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) томонидан ташкил этилган икки кунлик семинарда қоидаларга киритилган ўзгаришлар рефериларга етказилди. 2025 йилги мавсумдан эътиборан бу янги қоидалар асосида мусобақалар ўтказилади. 

Бу муҳим семинарда бир гуруҳ ҳакам ва мураббийларимиз ҳам иштирок этишди. Улар орасида халқаро Олимпия тоифасидаги рефериларимиз Рамзиддин Саидов, Вячеслав Перетейко, Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узакберганов, мураббийлар Тоҳир Файзиев, Искандар Расулов, Азиз Тошматов, Раҳим Субҳоновлар бор.  

Дзюдо қоидаларига киритилган ўзгаришлар: 

• Не-вадзада учинчи юко баҳоси қўшилди (Бу баҳо 5 сония ушлаб турилганидан кейин берилади)

• Усул бажарилаётгандаги ташлаш ҳолатида бош билан ҳаракат қилиш ҳамда ҳимояланиш учунгина бошдан фойдаланиш. Бу янгилик кадетлар ўртасидаги мусобақалар учун эмас. Кадетларда бу усулдан фойдаланиш шидо огоҳлантирилиши билан жазоланади

• Кимоно ҳамда белбоғнинг пастки қисмидан то оёқнинг ички сон юқорисигача бўлган қисмида барча ушлаш (захват) ҳолатларига рухсат берилади. Шунга тескари ҳолатда, яъни кўрсатилган жойнинг юқори қисмидан ушлаш ҳолатларида шидо огоҳлантириши берилади

• Қўлнинг кафт ёки билак қисми билан оёқдан ушлаш, пастки кийим, яъни иштондан ушлаш (захват), оёқнинг тиззадан пастки қисмига тегиниш, ички сон қисмидан ушлаб пастга тортиш тақиқланади ва шидо огоҳлантириши билан жазоланади

• Куми-ката қоидаси. Ҳужум учун 30 сония вақт берилади

• Тачи-вазада икки қўл билан қучоқ очиб ушлаш (захват)га рухсат берилади. Лекин кафт ва билакларни халқа шаклида бирлаштирган ҳолатда захватга кириш шидо баҳоси билан жазоланади

• Татамидан ташқарига чиқиш ҳолати атайин қилинмаганда (тачи-ваза ва не-ваза) "Мате!", яъни тўхта буйруғи берилади

• Кансетсу-ваза қўллашда янги қоидалар. Агар кансетсу-ваза ташлаш вақтида жароҳат олиш хавфи юқори бўлса, ҳансоке-маке жарима жазоси берилади. 

• Агар кансетсу-ваза икки қўл билан рақибнинг битта қўлига нисбатан қўлланилса (жароҳат олиш хавфи кам бўлса), “Мате!” буйруғи билан тўхта ишорасидан кейин шидо огоҳлантириши берилади

• Не-Вадзада ижобий фаоллик рефери томонидан инобатга олинади

• Тескари сеои-наге усулига катталар ва ёшлар ўртасидаги мусобақаларда рухсат берилади. Лекин кадетлар мусобақасида шидо огоҳлантирилиши билан жазоланади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг