UZ

Сўнгги янгиликлар

19:57"Бунақасига ҳамма ҳам қодир эмас". Волкановски Махачев билан жангни эслади 0 19:36Промоутер Фьюри ва Жошуа ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 19:15Теофимо Лопес Шоҳжаҳон Эргашевни мағлуб этган боксчи билан жанг қилмоқчи 0 18:54Аморим МЮ натижалари ҳақида: "Жуда хафаман, лекин нима қилиш кераклигини биламан" 0 18:33Кремлёв IBA ва ХОҚ ҳақида: "Ўртамиздаги муаммо фақат Томас Бах ва унинг шериклари билан" 0 18:12Пойтахтимизда жиу-житсу бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди + ФОТО 0 17:51Тайсон Фьюрига фаолиятини якунлашни маслаҳат беришди 0 17:30"Реал" "Ливерпуль"нинг икки футболчиси билан битим тузмоқчи 0 17:09Алекс Волкановски кимларни ММА тарихидаги энг зўри деб ҳисоблашини айтди 0 16:48Трамп АҚШда аёллар боксини тақиқламоқчи 0 16:27Алматида 20 ёшли қозоғистонлик жаҳон чемпиони ўлдириб кетилди 0 16:06Алонсо фақат битта ҳолатда "Байер"ни тарк этади 0 15:45"Ҳумо" кутилмаганда тажрибали дарвозабони билан шартномани бекор қилди 0 15:24"Ред Булл" 2025 йилги мавсум учун таркибини эълон қилди 0 15:03Бокс бўйича 2024 йилги Ўзбекистон чемпионати 2025 йилда ўтказилади 0

03 май 16:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Сиз билган ва билмаган «Сўнгги император» - Федор Емельяненко ҳақида

Ҳозирги замон ММА оламида кўпчилик мухлисларга Хабиб Нурмагомедов ҳамда Конор Макгрегор номи қизиқ.

Лекин шундай жангчи борки, у қилган ишни ҳозирда ҳеч ким уддалай олмаган. ХХI аср дастлабки ўн йиллигининг энг кучли жангчиси, 2003-2010 йиллар давомида ММА оламидаги энг машҳур спортчи. «ESPN», «Sherdog», «Full Contact Fighter», «MMA Weekly», «Nokaut» компаниялари томонидан энг кучли  аралаш қоидалар жангчиси деб эълон қилинган . Шу давр оралиғида вазниндан қаътий назар биринчи рақамли спортчи, «Сўнгги император» - Фёдор Емельяненко.


Ёшлиги, спортга қизиқиши, фаолиятини бошланиши

Федор 1976 йил 28 сентябрь куни Украинада Владимир Александрович оиласида туғилган. Емельяненко ўн ёшидан самбо ва дзюдо билан шуғулланишни бошлайди. Спортга жуда киришиб кетганидан кечалари билан залда қолиб кетарди. Бир неча йилдан сўнг Владимир Воронов бошчилигидаги спорт клубга аъзо бўлди. Ёшлигидан спортга борини берди, тўлиқ куч билан шуғулланди. Бунинг натижасида йигирма бир ёшида самбо бўйича Курскда бўлган турнирдан сўнг Россия спорт устаси унвонини олди. Бир йилдан сўнг эса Халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини олади. 1999 йилда Россия самбо терма жамоасига таклиф қилинади ва терма жамоаси билан Европа чемпионлигига эришади. 2000 йилдан бокс билан жиддий шуғулланишни бошлади. Шу тариқа Емельяненко аста-секинлик билан ММАга кириб кела бошлади.


RINGS

Япониянинг «RINGS» компанияси Федор билан шартнома имзолаган дастлабки ММА ташкилоти ҳисобланади. «RINGS» байроғи остида россиялик жангчи ўн бир бор октагонга кўтарилиб,  Рикарду Арона ва Ренату «Бабалу» Собрал сингари кучли жангчиларни мағлуб этган. Икки бор оғир вазн чемпионлигини қўлга киритган. ММАдаги дастлабки мағлубиятини ҳам айнан «RINGS»даги жангида - япониялик Цуёси Косакидан қабул қилиб олади.


Pride 

«Сўнгги император» «RINGS»да чемпион бўлганидан сўнг «Pride» билан шартнома имзолади. «Pride» бу даврдаги энг кучли ташкилот ҳисобланган. Федор 2002 йилнинг 23 июнда дебют жангида ўзидан 30 см узун бўлган Семми Схилт устидан ишончли ғалабага эришади. Иккинчи жангида америкалик Хит Херрингга қарши октагонга кўтарилади. Бу жанг фаворити Хит ҳисобланган бўлсада, Федор кучли рақибини биринчи раундда техник нокаут билан мағлуб этади. Бу ғалаба эвазига "Pride" чемпиони бразилиялик Антониу Родригу Ногейра билан жанг қилиш имконини қўлга киритади. Ногейра Емельяненкога билан жангга қадар кетма-кет ўн учта жангда ғалаба қозонган эди. Шунга қарамасдан, Емельяненко севимли усули «граунд-энд-паунд» билан рақибига кучли зарбалар йўллайди. Жангда ҳакамлар бир овоздан россиялик жангчининг ғалабасини эълон қилишади. Шу тариқа, «Сўнгги император» "Pride" чемпионига айланади. 2003 йилда Федор яна уч бор октагонга чиқади ва барчасида ғалаба қозонади.« Pride Heavyweight Grand Prix 2004» турнирида собиқ UFC жангчиси «Pride Grand Prix 2000» чемпиони Марк Коулмен билан жанг қилади. Бу жангда ҳам рақибини мағлуб этади. Бу жангдан сўнг, 2004-2005 йилда яна етти бор октагонга кўтарилди ва барчасида рақибларини янчиб ташлайди. 2005 йилнинг 31 декабрида "Pride" тарихидан ўрин олган жанг бўлади. Сабаби, шу куни Федор "Pride" тарихидаги энг тезкор нокаутни қайд этишга эришади. "Император"га бразилиялик рақиби Зулузиньюни мағлуб этиш учун бор ёғи 26 сония кифоя қилган. Федор рақибларини кетма-кет мағлуб этишда давом этди, лекин кутилмаганда 2006 йилда "Pride" банкрот бўлади. Шу тариқа, Емельяненко янги промоушен "BodogFight" билан шартнома имзолади.    


BodogFight

Емельяненко бу промошен билан шартнома имзолашдан олдин бир шартни қўяди. Шартга кўра, Емельяненконинг барча жанглари Россия ҳудудидан четга чиқмаслиги лозим эди. «BodogFight»даги дебюти юнон-рум кураши бўйича Олимпиада совриндори америкалик Мэтт Линдланд бўлди. Бу жангни «миллатлар жанги» деб аташган эди ўша вақтларда. Жанг 2007 йил 14 апрелида Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади. Жангни томоша қилиш учун Владимир Путин, Силвио Берлускони, Ван Дам сингари машҳур инсонлар ташриф буюрганлар. Жангнинг дастлабки сониялариданоқ Федор устунликка эришади ва жанг бошланганидан сўнг 2 дақиқаю 58 сониядан сўнг бўғувчи усул билан рақибни мағлуб этади.


Кейинги фаолияти

Емельяненко 2007 йил 31 декабрда кореялик гигант Чхве Хон Ман (бўйи 203 см, вазни 160 кг)га қарши октагонга кўтарилади. Жанг «Yarennoka» прмоушени томонидан ташкил қилинади. Бу вақтларда кореялик жангчи кикбоксчи сифатида машҳур эди. Россиялик спортчи бошқа рақиблари сингари ҳам жанг давомида тўлиқ устунликка эришади ва ўзининг севимли бўғиш усули билан рақибини яна бир бор таслим этишга эришади. 2008 йилнинг апрелида Федор «Affliction Entertainment» билан шартнома имзолайди. Унинг бу компаниядаги дебют жанги собиқ UFC чемпиони Тим Силвияга қарши кечади. Эътиборли томони, «Сўнгги император»нинг рақиблари ҳар доим ундан вазн ва бўй жиҳатдан анча катта бўлишарди. Тим ҳам бундан мустасно эмасди. Чунки унинг узунлиги 203 см, вазни эса 118 кгни ташкил қиларди. Лекин, Федорга рақибини таслим қилиши учун 36 сония кифоя қилди. Тим устидан қозонилган ғалаба унга World Alliance of Mixed Martial Arts» (WAMMA) чемпионлик камарини олиб келади. Чемпионлик камарини икки бор муваффақиятли ҳимоя қилди.


Мағлубиятсиз сериянинг якуни

«Сўнгги император»нинг йигирма еттита жангдан иборат ғалабали сериясини бразилиялик жиу-житсу устаси Фабрисиу Вердум тугатади. Жангдан аввал бразилияликнинг ғалаба қозониш имконияти деярли йўқ деб ҳисобланган, лекин буларнинг барчаси таҳмин эканлигини Фабрисиу исботлашга эришади. Жангнинг бошида Федор рақибини бир неча марта қийин аҳволга солиб қўйди, уни партерга ҳам ётқизади. Лекин кутилмаганда россиялик спортчи қўлини рақибига топшириб қўяди. Оқибатда раунднинг 1:09 дақиқаси давом этаётганида таслим бўлшга мажбур бўлади. Бу унинг фаолиятидаги иккинчи мағлубияти эди. Ғалабага қарамасдан, Вердум рақиби жаҳонинг энг зўр спортчиси сифатида кўришини ва унинг мухлиси эканлигини яна бир бор таъкидлади.


Москвадаги дебют жанг

Кетма-кет учта жангда мағлубиятга учраганидан сўнг Федор 2011 йил 20 ноябрда икки карра ADCC чемпиони Жеффри Монсонга қарши октагонга чиқади. Жанг Москва шаҳрида ташкиллаштирилади. Бу Емельяненко учун Москвадаги дебют жанги бўлади. Жанг тенг курашда кечади ва ҳакамлар Федорга ғалабани тақдим этишади.


Кетиш ва яна қайтиш

Педро Риззо устидан қозонилган ғалабадан сўнг «Сўнгги император» ММАда фаолиятини якунлаганини эълон қилди. «Ўйлашимча тугатиш вақти келди. Мен кетаман. Кетишимга сабаб оилам. Қизим менсиз ўсмоқда, уларга кўпроқ вақт ажратишим керак. Шу сабабли кетиш вақтим келди»-деб фикр билдирган Емельяненко.

Емельяненконинг октагонга қайтиши учун уч йил вақт керак бўлди. 2015 йилнинг 20 сентябрида «RIZIN» билан шартнома имзолашга эришади. Унинг қайтганидан сўнг дебют рақиби Жайдип Сингх бўлди. Жангнинг биринчи раундидаёқ техник нокаут билан рақибини мағлуб этишга эришади.


“Bellator”даги фаолияти

2017 йилда Емельяненко «Bellator» билан шартнома имзолади. Лекин, унинг бу промушендаги фаолияти омадсиз бошланди. 24 июнда собиқ UFC жангчиси Метт Митрионга қарши жанг олиб боради. Жанг қизиқарли ўтади, Икки жангчи ҳам бир вақтда бир-бирига кучли зарба беришади ва иккиси ҳам нокдаун ҳолатига тушиб қолади. Метт ўзига тезроқ келишга эришади ва рақибига кучли зарбалар беришда давом этади. Бунинг натижасида ҳакам учрашувни якунлашга мажбур бўлади. Аламли мағлубиятдан сўнг Федор яна фаолиятини якунлаши мумкин эди, лекин "Bellator" билан яна иккита жанг учун шартномаси бор эди. Шу сабабли фаолиятини давом этиради. Ўша йилнинг 28 апрелида Bellator камари учун турнир бошланади. Федорнинг чорак финалда Франк Мирни мағлуб этади, ярим финалда Чейл Соннен устидан ишончли ғалабага эришади. Лекин, "Bellator" камари учун кечган ҳал қилувчи жангда Раян Бендерга имкониятни бой бериб қўяди. 


Нега Емельяненкони ҳамма яхши кўради? 

ММА жангчилардан фарқи унинг камтарлиги. У бошқа спортчиларга ўхшаб жангдан аввал, ёки кейин рақиби томонга ноўрин гаплар қилмаган. Емельяненко доим қувноқ ва ҳар қандай ҳолатда ўзини бошқара олган. Уни бу ҳислатларини бутун дунё севиб қолган. Шу боисдан бўлса керак, «Сўнгги император» қандай ҳолда бўлишидан қаътий назар доим уни ҳурмат қилишади. Шу сабабдан бўлса керак - Емельяненконинг обрўси Хабиб ёки Макгрегордан кам эмас.


Хорижий сайтлар асосида Ниғмонхўжа Нозимов тайёрлади


Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
03 май 18:09:45
Shuxratjon
Xabib yoki konor fyodorni oldida bir nuqtadek
   
03 май 20:20:16
Olim Olim
Фёдорди ютуглари рекордларини хали бери хечким эплай олмайди Хабиб ва Магрегор факат пиарить килади
   
03 май 19:35:42
Adilbek
Койл гап йок Ниғмонхўжа Нозимов...
   
03 май 18:43:24
koba
Feyodor tarixiy jangchi unaqa insonlar juda xam kam .Konor bu beznesmen sportni uyin qilmoqda.artist
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг