UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

21 май 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

MMA MVP турнири Роузи ва Карано сабаб АҚШ рекордини янгилади

Most Valuable Promotions промоутерлик компаниясининг аралаш яккакурашлар бўйича биринчи турнири АҚШ тарихидаги энг кўп томоша қилинган MMA тадбирига айланди.

MVP ва Netflix пресс-релизларига кўра, бутун дунё бўйлаб 12,4 миллиондан ортиқ томошабин турнирни стриминг платформасида жонли эфирда томоша қилган. Оқшомнинг асосий воқеаси Ронда Роузи ва Жина Карано жанги пайтида энг юқори аудитория 17 миллионга яқинлашган. Бу эса ушбу воқеани барча даврларнинг энг кўп томоша қилинган MMA турнирларидан бирига айлантирган.

Биргина Қўшма Штатларда асосий жангни ўртача 9,3 миллион томошабин кузатган бўлса, асосий жанг пайтидаги энг юқори аудитория сони 11,6 миллионга етган. Бу эса уни АҚШ ҳудудида MMA тарихидаги энг кўп томоша қилинган тадбирга айлантирди.

Турнир, шунингдек, MVP ижтимоий тармоқларида 410 миллиондан ортиқ кўришлар сабаб 2,2 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди ва бутун мамлакат бўйлаб барлар, ресторанлар, казинолар ва кўнгилочар муассасаларда кенг тижорий тарқалишга эришди. 

"Биз Netflix ҳамкорларимиз билан биргаликда эришган ютуқларимиздан чексиз фахрланамиз ва MVP MMA дебюти шунчалик муваффақиятли бўлишига ёрдам берган спортчилардан миннатдормиз.

Биз инвесторлардан, стратегик ҳамкорлардан ва келажакдаги MVP ММАнинг бир қисми бўлишни истаган жангчилардан жуда кўп сўровлар олдик. Ҳозирда биз соҳага узоқ муддатли таъсир кўрсатиш бўйича қарашларимизни баҳам кўрадиган Netflix каби дистрибьютор билан ҳамкорликда MMA оламида ҳақиқатан ҳам аҳамиятли бўлган нарсани яратиш учун барча стратегик вариантларни кўриб чиқяпмиз", - дейилади пресс-релизда.

Турнир олдидан Ронда Роузи Netflix’да кўришлар тўққиз миллион томошабиндан ошиб кетишга умид қилаётганини айтди. 

Эълон қилинган муваффақиятга қарамай, тадбир Netflix’даги бокс шоуларидан сезиларли даражада ортда қолмоқда. Хусусан, Майк Тайсон ва Жейк Пол жанги 108 миллион томошабинни, Сауль "Канело" Альварес ва Теренс Кроуфорд 44 миллион томошабинни, Жейк Пол ва Энтони Жошуа жанги эса 33 миллион Netflix обуначисини жалб қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг