25 июл 13:11
Янгиликлар
Таэквондо, Токио-2020
Улуғбек Рашитов финалда, бизга энди олтин керак!
Ҳозиргина таэквондо баҳсларининг -68 кг вазн тоифасидаги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.
Ярим финалда ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов босниялик Нежад Хушичга қарши даянга кўтарилди. Жангда катта устунликка эришган ҳамюртимиз рақибини 28-5 ҳисобида мағлуб этди.
Энди кечги дастурда спортчимиз финал жангида иштирок этади. У бунгача Мали, Жанубий Корея ва Эрон вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга етиб келганди.
Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик таэквондочилар хеч қачон Олимпиада финалигача етиб келишмаган. Финалда у британиялик ёки хитойлик рақибига қарши жанг қилади.
Финал Тошкент вақти билан тахминан соат 17:45 да бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар