19 сен 16:06
Янгиликлар
Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади
Спортчи рингга қайтиш имкониятини кўриб чиққани ва ҳатто машғулотларни қайта бошлашга уринганини, бироқ якунда фаолиятини бутунлай якунлашга қарор қилганини айтди.
«Боксга қайтиш ҳақида ўйлар бўлди. Ҳатто яна машғулотларни бошлашга ҳаракат қилдим. Аммо бунинг уддасидан чиқа олмадим. Шу сабабли профессионал фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Ҳозир Жамбил вилоятидаги профессионал бокс клубида раҳбар ўринбосари сифатида фаолият юритяпман», — деди Шимбергенов.
Қозоғистонлик боксчи фаолияти давомида халқаро майдонда қатор ютуқларга эришган. 2023 йилда жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Шимбергенов, бир йил аввал — 2022 йилда Осиё чемпионига айланган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2019 йилги ҳарбий хизматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионлиги ва Қозоғистон чемпионатларидаги иккита ғалаба мавжуд.
Шимбергенов Осиё ўйинларида ҳам совриндор бўлган. У 2018 йилги Осиё ўйинларида кумуш, 2023 йилда эса бронза медальни қўлга киритган. Боксчи, шунингдек, 2024 йил Парижда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар