UZ

Сўнгги янгиликлар

16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:26Ўзбекистон - Туркия ва бошқалар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-кунидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0 08:45Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади 0 07:52Хаби Алонсо АПЛнинг антирекордини такрорлади 0 22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0 17:12"Райан Гарсия фақат фаолиятини тугатган жангчилар билан жанг қилмоқчи" - Теренс Кроуфорд 0 16:00"Тоттенхэм" Икардини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиши мумкин 0

19 сен 15:15
Янгиликлар

Футбол

УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe

Теглар :  ФИФА
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ва Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) Халқаро футбол федерациясидан (ФИФА) 211 та миллий федерациянинг ҳар бирига 10 млн доллардан тўлаб беришни талаб қилди.

Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар бермоқда.

УЕФА ва КОНКАКАФ президентлари Александер Чеферин ҳамда Виктор Монтальяни ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога хат юборишди. Унда ташкилот 2023–2026 йиллар циклини қарийб 6 млрд долларлик захира билан якунлаётгани — бу ФИФА тарихидаги энг йирик сумма экани кўрсатиб ўтилган. Шундан келиб чиқиб, раҳбарлар кейинги цикл (2027–2030) давомида ҳар бир ассоциацияга камида 10 млн доллардан ажратишни адолатдан деб ҳисоблашмоқда, бу жами қарийб 2,1 млрд долларни ташкил этади.

Хатда, шунингдек, Инфантинонинг бошқарув усулларига эътироз билдирилган. Бу ташаббус жаҳон футболидаги инқирознинг янги босқичига айланди — у жаҳон чемпионатини молиялаштиришга хусусий инвесторларни жалб қилиш лойиҳаси бекор қилинганидан кейин ҳам давом этмоқда. Лойиҳа келишувсиз ишга туширилган эди, аммо кенг танқидлар туфайли ундан воз кечилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг