03 май 00:16
Янгиликлар
Фазлиддин Ғоибназаровнинг иккинчи жангдаги рақиби маълум бўлди
Аввалроқ, у 20 май куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги дунёга машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида рингга кўтарилиши ҳақида хабар бергандик.
Ҳамюртимизга ўша кунги жангда америкалик Агустин Маурас рақиблик қилади. 1990 йилда туғилган боксчи шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказган. Ушбу жанглардан 6 тасида ғалаба қозонган Агустин 2 бор ютқазиб қўйган. Уч маротаба эса унинг жангида ғолиб аниқланмаган.
Маълумот учун, Нью-Йоркдаги бокс оқшомининг марказий жанги америкалик икки йўналиш чемпиони Теренс Кроуфорд иштирокида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳридаги StubHub Center аренасида бўлиб ўтган илк жангида америкалик Виктор Васкесни иккинчи раунддаёқ техник нокаутга учратган эди.
Фикрлар