UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Жаҳонгир Зокиров ҳам Жаҳон чемпионатида муваффақиятли старт олди 0 23:50Шодиёр Мелиқўзиев ЖЧни нокаутли ғалаба билан бошлади 0 22:52Бокс. Ҳуморабону Мамажонова ҳам ЖЧни ғалаба билан бошлади 0 21:28CAFA Nations Cup - 2025. Ўзбекистон Қирғизистонни йирик ҳисобда мағлуб этди ва финалга йўл олди 0 18:11ФОТО: Ўзбек бокси юлдузларининг болаликда тушган суратларини кўрганмисиз? 0 17:46Тошкентда Сквош ва Падел федерацияси тантанали равишда очилди 0 17:05Бектемир Мелиқўзиев қўллаб-қувватлаш мақсадида Муроджон Аҳмадалиевнинг ёнига борди (ВИДЕО) 0 16:39Инсайд тасдиқланди: Ўзбекистон МТЖ 2 карра жаҳон чемпиони билан ўйнайди 0 16:16"Чимаев билан жанг тарихий бўлади" - Имавов 0 15:51UFC Paris турнири иштирокчилари тарозига чиқди: битта жанг бекор бўлди 0 15:25"Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман". 39 ёшли Деонтей Уайлдер яна 10 йил жанг қилиш ниятида 0 15:01Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими? 0 14:39"Усик фаолиятини якунлаши керак" - мураббий 0 14:17"Бу унинг соғлигига таъсир қилади". Майк Тайсон — Флойд Мейвезер билан жанг ҳақида 0 13:55"Бу кўргазмали жанг мухлисларга улар хоҳлаган нарсани беради". Мейвезер — Тайсон билан жанг ҳақида гапирди 0

02 апр 14:05
Янгиликлар

Шахмат

Абдусатторов жаҳон рейтингида ўзбек шахматчилари ичида биринчи ўринга чиқиб олди

Қосимжоновнинг 25 йиллик гегемонлигига тугади, энди Абдусатторов FIDE рейтингидаги биринчи рақамли шахматчимиз.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) куни кеча ўзининг янги рейтингини эълон қилди.

2022 йилнинг 1 апрель санасидан кейинги ҳолат акс этган ушбу жадвалда айни дамда кучли 100 ликдан икки нафар ўзбекистонлик шахматчи ўрин олган. Булар жаҳоннинг 17-чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов ҳамда яқинда рапид йўналиши бўйича дунёдаги энг ёш чемпионга айланган Нодирбек Абдусатторовдир.

Эътиборли жиҳати, янгиланган рейтингда ўзбекистонлик шахматчилар орасида пешқадам ўзгарди. 1997 йилда FIDE рейтингида Ўзбекистоннинг энг юқори баллга эга шахматчиси мақомини қўлга киритган Қосимжонов чорак асрдан сўнг ўрнини ёш ва иқтидорли издошига бўшатиб берди.

FIDEнинг янгиланган рейтингида халқаро гроссмейстер Н.Абдусатторов (2004 йилда туғилган) 2 661 балл билан 74-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган ойда у 92-ўриндан жой олганди. Рустам Қосимжонов (1979 йилда туғилган) эса 2 656 рейтинг бали билан 82-поғонага тушди. Бир ой аввал 17-жаҳон чемпиони 77-ўринда қайд этилганди. ТОП-100таликда Нодирбекдан ёш биронта ҳам шахматчининг йўқлиги бизни янада хурсанд қилади.

FIDE 20 ёшгача бўлган шахматчиларнинг рейтинг ўринларини ҳам алоҳида ҳисоблаб боради. Энг кучли ёш шахматчилар орасида Нодирбек айни пайтда 4-ўринга кўтарилди. Шунингдек, ёш шахматчилар орасида ТОП-100таликдан яна уч нафар шахматчимиз ўрин олган:

4 (ўтган ойдаги ўрни – 7). GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2661,

11 (10). GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630,

17 (16). GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609,

25. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536.


Блиц йўналишида 4 шахматчимиз кучли юзликдан жой олган:

36. Рустам Қосимжонов – 2681.

45. Нодирбек Абдусатторов – 2663.

71. Жавоҳир Синдоров – 2630.

96. Шамсиддин Воҳидов – 2611.


Рапид йўналишида фақат Нодирбек Абдусатторов кучли юзликда қайд этилган, у 2670 балл билан 37-ўринни эгаллаб турибди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг