UZ

Сўнгги янгиликлар

07:02Истомин фаолиятини якунламабди. У Кутаиси турнири 1/2 финалида! 0 19:16ФИФАдан сўнгги огоҳлантириш: "Бунёдкор" 30 кун ичида Ривалдо олдидаги қарзини узиши керак, акс ҳолда... 0 18:55Лос-Анжелес-2028: ХОҚ World Boxing томонидан тақдим этилган саралаш тизимини тасдиқлади 1 18:34Осиё чемпионатида 27 та медаль қўлга киритдик. Медаллар жамғариш бўйича қайси давлат биринчи бўлди? 0 18:13Сергей Фомин 1/4 финал масаласини 57 дақиқада ҳал қилди 0 17:52Хосеп Гвардиола: "Ҳаммаси "Арсенал"га боғлиқ" 0 17:31Расман: Mangu 3 турнири учун навбатдаги жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 17:10Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth contender турнири ўтказилмоқда (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 16:49Рамазон Темировнинг UFC'даги кейинги рақиби ким бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 16:28Влахович фаолиятини Ла Лигада давом эттириши мумкин 0 16:07Абдумалик Халоковнинг проф боксдаги учинчи жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 15:46"Бу бир томонлама дўппослаш бўлади". Спенс Цзю билан бўлажак жанги ҳақида гапирди 0 15:25Дерек Чисора Деонтей Уайлдер билан реванш жанги музокараларини бошлади 0 15:04Мадонна, Шакира ва BTS ЖЧ-2026 финалининг танаффусида чиқиш қилади 0 14:43Наоя Иноуэнинг отаси ўғлининг фаолиятини якунлашини истамоқда 0

06 апр 12:59
Янгиликлар

Шахмат

Grenke Chess Festival 2026. Абдусатторов ва Якуббоев пешқадамлар сафида. Бугун Нодирбек Магнус Карлсен билан ўйнайди

Германиянинг Карлсруэ шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 285 000 еврони ташкил қилувчи нуфузли Grenke Chess Festival 2026 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг кучлилар жам бўлган Freestyle Open гуруҳида 6 ва 7-тур учрашувлари ортда қолди. Ушбу гуруҳда қатнашаётган гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев кечаги партиялардан кейин 7 имкониятдан 5,5 очкодан жамғариб, Топ-10`таликда боришмоқда. Абдусатторов қўшимча кўрсаткичларга кўра 8, Якуббоев 10-ўринни банд этган. 

Еттинчи турда Магнус Карлсен билан дуранг ўйнаган германиялик Винсент Кеймер 6,5 очко тўплаган ҳолда якка пешқадам бўлиб турибди. Сербиялик Алексаей Сарана, француз Максим Вашье-Лаграв ва ҳиндистонлик Пранав 6 очко билан кейинги ўринлардан жой олган. 

Нодирбек Абдусатторов 6-турда қора доналарда германиялик гроссмейстер Даниэль Хасрат, 7-турда россиялик Ян Непомняший билан дуранг ўйнади. Нодирбек Якуббоев эса оқ доналарда украиналик Олександр Бортник билан дуранг қайд этиб, ҳиндистонлик гроссмейстер Кришнан Сасикиранни мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов оқ доналарда германиялик Алжоша Фюрстакка ютқазди, яна бир мезбон шахматчи Микита Волковни ютди.

Бугун тур олдидан Шамсиддин Воҳидов 4,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра 52, 4 очкога эга Афруза Ҳамдамова 83-ўринда бормоқда. Бироздан сўнг бошланадиган 8-турда Нодирбек Якуббоев норвегиялик шахмат афсонаси Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда ўйнайди. Абдусатторов эса қора доналарда франциялик Гата Камский билан ҳисоб-китоб қилади. Шамсиддин Воҳидов ҳиндистонлик Сива Маҳадеван, Афруза Ҳамдамова германиялик Марк Мейерс билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг