UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

07 дек 11:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳаммад Мокаевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

2024 йилнинг 2 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида UFC Fight Night турнири ўтказилади.

Мусобақанинг асосий кардидан ўрин олган жанг эълон қилинди.

Унга кўра, ўта енгил вазн тоифасида Буюк Британия вакили Муҳаммад Мокаев (10-0-0) ушбу турнир доирасида октагонга чиқади. Унга америкалик Алекс Перез (24-7-0) рақиблик қилади. Жанг 3 раунд этиб белгиланган.

Ҳозирча турнирнинг марказий жанги эълон қилинмаган.

Маълумот учун, Муҳаммад Мокаев UFC'да 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У охирги жангини 2023 йил октябрь ойида Тим Эллиотга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

31 ёшли Алекс Перез эса UFC'да ҳозиргача 9 та жанг ўтказган ва уларнинг 6 тасида ғолиб бўлган, қолган учта жангда рақиблари олдида ожиз қолган. UFC'даги фаолияти давомида 12 та жанги бекор бўлган Перез охирги бор 2022 йилнинг июль ойида октагонга чиққан. Ўшанда у Алехандро Пантойяга муддатидан олдин мағлуб бўлган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг