16 янв 11:38
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хабиб Нурмагомедовнинг ўзи UFC 300 турнирида жанг қилиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Шу кунларда енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони, россиялик Хабиб Нурмагомедовнинг UFC 300 турнирида жанг қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бундан ташқари, собиқ футболчи Златан Ибрагимович ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига Хабиб билан суратини жойлаб, уни "UFC 300" дея изоҳлади.
Нурмагомедовнинг ўзи бунга қуйидагича муносабат билдирди:
"UFC 300 менсиз ўтади, ҳудди UFC 400 турнири каби".
Ҳавола :
Манба : MMATM
Фикрлар