UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0

17 май 07:22
Янгиликлар

Теннис

Абдураимова 9 поғона юқорилаган WTА рейтингида Аманмурадова 9 ўринга пастлади

WTА аёл теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, рейтингнинг Топ-10 лигида бир нечта ўзгариш кузатилди. Рим "Мастерс"и финалчиси, тунислик Онс Жабер бир поғонага юқорилаб, 6-ўринга кўтарилиб олди. Чехиялик Каролина Плишкова 6-поғонадан 8-ўринга тушиб кетган бўлса, беларуслик Арина Соболенко 1 ўрин юқорилади. 

Рейтингни ҳамон польшалик 20 ёшли Ига Свёнтек бошқариб бормоқда. Римдаги чемпионликдан сўнг Свёнтек ўз ўрнини янада яхшилаб олди ва энг яқин таъқибчисини 2000 дан кўпроқ очко билан ортда қолдирмоқда. 

Янгиланган ҳафталик рейтингда теннисчи қизларимиздан фақатгина Нигина Абдураимова юқорилашга эришганини кўришимиз мумкин. Абдураимова ўтган ҳафтадаги ўрнидан 9 поғона кўтарилган бўлса, Сабина Шарипова 1,  Акгул Аманмурадова эса 9 ўрин пастлади.

WTА рейтинги. Топ-10

1. (1) Ига Свёнтек (Польша) - 7061

2. (2) Барбора Крейчикова (Чехия) - 4911

3. (3) Паула Бадоса (Испания) - 4770

4. (4) Мария Саккари (Греция) - 4726

5. (5) Анетт Контавейт (Эстония) - 4446

6. (7) Онс Жабер (Тунис) - 4380

7. (8) Арина Соболенко (Беларусь) - 3966

8. (6) Каролина Плишкова (Чехия) - 3568

9. (9) Даниэль Коллинз (АҚШ) - 3315

10. (10) Гарбин Мугуруса (Испания) - 3031

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг WTA рейтингидаги ўрни:

205 (214). Нигина Абдураимова - 331

579 (578). Сабина Шарипова - 71

695 (686). Акгул Аманмурадова - 46

1482 (1480). Милана Масленкова - 5

1554 (1553). Севил Юлдашева - 3

1554 (1553). Лариса Бекметова - 3

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг