UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47ИНТЕРВЬЮ. Шоҳжаҳон Эргашевнинг жанглари нега бекор бўлмоқда? 0 09:12Баракалла! Осиё чемпионатида қатнашган 20 нафар дзюдочимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди 0 08:46Нурсултон Рўзибоев мағлуб этган жангчига UFC чиқиш эшикларини кўрсатди 0 08:19Лео Месси илк бор Ямални чўмилтираётган афсонавий суратига изоҳ берди 0 07:54Богдан Гусков мухлисларга юзланди 0 07:18Сувга сакраш: Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқдик 0 19:02Иккита камарга эришган Ислам Махачев ҳозир нимадан мотивация олаётганини айтди 0 18:30Англия Тухель борасида бир қарорга келди 0 17:53Жон Жонс Усик билан эҳтимолий бокс жанги ҳақида гапирди 0 17:05“Классик” курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашишмоқда 0 16:32Ислам Махачев қандай қилиб UFC билан шартнома имзолагани ҳақида гапириб берди 0 16:04"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзосига 60 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:34Гусков билан жанги бекор бўлган Ян Блаховичга янги рақиб берилди 0 15:03Камару Усман Махачевнинг ўрта вазндаги имкониятларини баҳолади 0 14:30Жон Жонс Россия фуқаролигини олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди 0

03 окт 12:00
Янгиликлар

Теннис

Алькараз дунёнинг биринчи ракеткасини енгиб, Пекин турнири чемпионига айланди

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида ўтказилган теннис бўйича ATP 500 тоифасига кирувчи турнир бироз кутилмаган натижа билан якунланди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг биринчи ракеткаси Янник Синнер рейтингнинг учинчи поғонасидан жой олган испаниялик Карлос Алькаразга қарши кортга чиқди. Уч соату 23 дақиқа давом этган баҳсда Алькараз иродали ғалабага эришди - 6/7(6), 6/4, 7/6(3).

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Карлос 7:4 ҳисобида олдинда бормоқда. Иккала теннисчи ҳам 6 тадан эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар италияликда кўпроқ бўлди - 4 га 2. Брейклар бўйича устунлик табиийки, ғолиб теннисчи томонда бўлди - 3 га 2. 

Эътиборлиси, Алькараз ҳал қилувчи учинчи сетнинг тай-брейкида 0:3 ҳисобида ютқазаётганди. У Янникнинг 15 та ғалабадан иборат ажойиб сериясига барҳам берди. Бу испан теннисчисининг мавсумдаги тўртинчи, фаолиятидаги 16-соврин бўлди. Карлос 500 рейтинг очкоси ва 695,750 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритди. Синнер эса 330 очко ҳамда 374,340 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг