05 окт 08:15
Янгиликлар

Анкалаев Перейрага қарши! UFC 320 турниридан ОНЛАЙН
Мусобақанинг марказий жанги россиялик ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Магомед Анкалаев ва собиқ чемпион, Бразилия вакили Алекс Перейра ўртасида кечади.
Иккинчи асосий жангда эса энг енгил вазн тоифасининг грузиялик чемпиони Мераб Двалишвили ўз камарини америкалик Кори Сэндхагендан ҳимоя қилишга уриниб кўради.
Мазкур саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
Асосий кард:
Ярим оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун: Магомед Анкалаев (Россия) — Алекс Перейра (Бразилия) LIVE
Энг енгил вазнда чемпионлик камари учун: Мераб Двалишвили (Грузия) — Кори Сэндхаген (АҚШ) - Мераб Двалишвили очколар эвазига ғалаба қозонди (49-45, 49-45, 49-46);
Ярим оғир вазнда: Иржи Прохазка (Чехия) — Халил Раунтри (АҚШ) - Иржи Прохазка 3-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;
Ярим енгил вазнда: Жош Эмметт (АҚШ) — Юсеф Залал (Марокаш) - Юсеф Залал 1-раундда армбар усулида ғалабага эришди;
Ўрта вазнда: Абусупьян Магомедов (Германия) — Жо Пайфер (АҚШ) - Жо Пайфер 2-раундда сабмишн эвазига ғалаба қозонди;
Прелим кард:
Ўрта вазнда: Атеба Готье (Камерун) — Трестон Вайнс (АҚШ) - Готье 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;
Ўрта вазнда: Эдмен Шахбазян (АҚШ) — Андре Муниз (Бразилия) - Эдмен Шахбазян 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;
Оралиқ вазнда (69,39 кг): Даниэль Сантос (Бразилия) — Ю Сан Ю (Корея Республикаси) - Даниэль Сантос 2-раундда нокаут эвазига ғолиб бўлди;
Бошланғич прелим кард:
Энг енгил вазнда: Патчи Микс (АҚШ) — Якоб Виклаж (Польша) - Якоб Виклаж очколар эвазига ғалаба қозонди (28-29, 29-28, 28-29).
Ярим ўрта вазнда: Пуна Сориано (АҚШ) — Николай Веретенников (Қозоғистон) - Пуна Сориано очколар эвазига ғалабага эришди (30-27, 30-27, 30-27);
Аёллар ўртасида энг енгил вазнда: Мэйси Чиассон (АҚШ) — Яна Сантос (Россия) - Яна Сантос очколар эвазига ғолиб бўлди (29-28, 29-28, 29-28);
Энг енгил вазнда: Фарид Башарат (АҚШ) - Крис Гутьеррес (АҚШ) - Фарид Башарат очколар эвазига ғалаба қозонди (29-28, 29-28, 29-28);
Ярим ўрта вазнда: Рамиз Брахимай (АҚШ) — Остин Вандерфорд (АҚШ) - Рамиз Брахимай 2-раундда оғритувчи усулда ғалаба қозонди;
Аёллар ўртасида энг енгил вазнда: Вероника Харди (Венесуэла) — Броган Уолкер (Гуам) - Вероника Харди очколар эвазига ғалаба қозонди (30-27, 30-27, 30-27).
Фикрлар