05 окт 08:51
Янгиликлар
Дзюдо

III "МДҲ ўйинлари". Бугун аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади
Озарбайжоннинг Гўйгул шаҳрида III "МДҲ ўйинлари" комплекс мусобақасининг дзюдо баҳслари давом этмоқда.
Бугун мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо бўйича жамоавий беллашувлар ташкил этилади. Озарбайжон, Тожикистон, Беларусь, Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари медаллар учун баҳсларга киришишади.
Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 1/4 финалда беларуслик дзюдочиларга қарши татамига чиқишади. Ушбу жуфтлик ғолибини 1/2 финалда Россия терма жамоаси кутиб турибди. Озарайжон ва Тожикистон терма жамоалари тўғридан-тўғри 1/2 финалда тўқнаш келишади.
Аралаш жамоавий беллашувлар бизнинг вақт билан соат 11:00да бошланади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар