UZ

Сўнгги янгиликлар

22:34Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари Президент томонидан тақдирланди 0 20:42Ўзбекистон Осиё ўйинларида энг кўп боксчи билан ярим финалга йўл олди 0 20:14Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:45"Ғалаба қозонамиз". Сурия терма жамоаси аъзолари Ўзбекистон билан ўйиндан олдин нималар деди? 0 19:13Эртага уч нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун жанг қилади 0 19:02Осиё ўйинларининг ўнинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:45Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида ҳам тўртта медалга эга чиқдик! 0 17:11Ўзбекистон футзал МТЖ ФИФА рейтингида пастлади 0 15:47Саидёқуб Қаҳрамонов ва Холмурод Нурматов Душанбеда жанг қилади 0 14:31Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди 0 11:56Мария Тимофеева Портудаги WTA 125 турнири ғолибига айланди 0 10:40Президент Шавкат Мирзиёев шахматчиларни Олимпиададаги ғалаба билан табриклаб, Синдаровга чемпионлик баҳсида омад ёр бўлишини тилади 0 20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0

28 мар 14:11
Янгиликлар

Бошқалар

АҚШ коронавирус юқтирганлар сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди, "ЛАК" "кураш"га $ 25 млн ажратди

"Лос-Анжелес Клипперс" баскетбол клуби хўжайини Стив Баллмер ва унинг рафиқаси Конни 25 миллион доллар хайрия қилишди.

Los Angeles Times нашри берган хабарга кўра, ушбу маблағ коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқараётган ташкилотлар учун берилади. Бу суммадан 10 миллион доллари Вашингтон тиббиёт университети қошидаги махсус жамғармаган йўналтирилади. 

Бундан кўзланган мақсад ушбу тиббиёт муассасида коронавирус инфекциясига қарши ишлаб чиқарилаётган вакцина жараёнини тезлаштиришдан иборат. Маблағнинг қолган қисми Сиэтл, Жанубий-Шарқий Мичиган ва Лос-Анжелесга берилади.

Маълумот учун, 27 март ҳолатига кўра АҚШда коронавирус инфекцияси - COVID-19 билан касалланганлар сони 100 мингдан ошган. Энг кўп касаллик Нью-Йорк штатида тарқалган бўлиб, у ерда коронавирусни юқтириб олганлар сони 37 мингдан зиёдни ташкил этмоқда. Нью-Жерсида 6 800, Калифорнияда эса 3 800 нафар киши коронавирусга чалинган. Бу бўйича АҚШ Италия ва Хитойни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқиб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг