UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

09 ноя 12:06
Янгиликлар

Теннис

Арина Соболенко WTA Якуний турнири финалига чиқа олмади

Дунёнинг биринчи ракеткаси Арина Соболенко Ар-Риёдда давом этаётган WTA Якуний турнирининг 1/2 финалида ютқазиб қўйди.

Беларуслик теннис маликаси 1 соату 50 дақиқа давом этган ярим финал баҳсида WTA рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган америкалик Коко Гоффга 6/7(4), 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Теннисчиларнинг ўзаро тўққизинчи учрашувига келиб, 20 ёшли Гофф ҳисобда олдинга чиқиб олди - 5:4. 


Учрашув статистикаси:

Арина Соболенко - эйс йўқ, 3 та қўшхато, 4 та брейк

Коко Гофф - 3 та эйс, 2 та қўшхато, 6 та брейк


Беларуслик теннисчи 2022 йилдан бери илк бор кетма-кет иккита учрашувда мағлубиятга учради. Гофф - биринчи ва иккинчи ракеткаларни мағлуб этган энг ёш теннисчи сифатида 2002 йилдан бери сақланиб келаётган рекордни янгилади. Коко фаолиятида илк бор WTA Finals финалида ўйнайди. У бош соврин учун дунёнинг еттинчи ракеткаси хитойлик Чжэн Циньвэнга қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг