UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01Аспиналл янги жанг борасида музокара кетаётганини айтди 0 19:40"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби! 0 19:25Петр Ян Дейвисон Фигейредога қарши! UFC Макао турнирининг барча натижалари битта саҳифада! 0 19:19Петр Ян ва Дейвисон Фигейредо жанги тўлиқ давом этди 0 18:32UFC Макао. Co main event жанги тўлиқ давом этди 0 17:56Муслим Салиховнинг UFC Макао турниридаги жанги биринчи раунддаёқ якунланди 0 17:25Богдан Гусковнинг собиқ рақиби Волкан Оздемир UFC Макаода жанг қилди 0 17:09Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти" 0 16:30Эдди Хирн катта жанг ваъда қилди 0 15:58Адесанья фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 15:21Билол Муҳаммад: "Ян Фигерейдуни осонлик билан мағлуб этади" 0 15:00"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти 0 14:38Париж-2024 чемпиони проф боксга ўтишини эълон қилди 0 14:15Ҳумоюн Султонов Калабурагида бош соврин учун кортга чиқади 0 13:54Prezident Kubogi. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз 0

16 сен 22:05
Янгиликлар

Бошқалар

Ашхобод-2017. Мусобақанинг илк кунида иккита олтин медаль қўлга киритдик

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.


22:00. Кун якунларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинларининг илк кунида 2 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритди. Умумжамоа ҳисобида иккинчи ўриндамиз. Турнир пешқадами 16 та олтин медаль қўлга киритган мезбонлар Туркманистон терма жамоаси бўлиб турибди.


21:05. Битта жанг ўтказиб, мағлубиятга учраган жуи житцучи Суҳроб Усмоновда бронза медали...


21:02. ОБИДАЛИ МАВЛОНОВДАН ҲАМ ОЛТИН МЕДАЛЬ!


21:00. ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ ИЛК ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ. МЕЗБОНЛАР ВАКИЛИНИ МАҒЛУБ ЭТГАН КУРАШЧИМИЗ ИЛҲОМЖОН МАШРАПОВ ТЕРМА ЖАМОАМИЗГА ИЛК ОЛТИН МЕДАЛНИ ҚЎШИБ ҚЎЙДИ.


19:05. Гулмира Исматова ҳам финалда имкониятни бой бериб қўйди. Яна бир кумуш медаль...


18:40. Мамажонова Дилафруз ҳам бронза медали соҳиби! Бронзаларимиз сони 7 тага етди.


18:20. Ҳозирча Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 8 тага етди. 2 та кумуш, 6 та бронза. Олтин керак!


18:15. Шаҳзода Эргашева ва Гулҳуморой Дадабоевалар финалда имкониятни бой бердилар ва кумуш медаль билан кифояланишди.


15:00. Тошкент вақти билан соат 18:00дан сўнг олтин медаллар учун жанглар бўлиб ўтади.


14:15. Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтинчи бронза медалини курашчи Мўйдинова Манзураой қўшиб қўйди. У ярим финалда мезбон спортчига имкониятни бой берди.


14:05. Шаҳзода Эргашева ҳам финалда жанг қиладиган бўлди.


13:38. Мавлонов Обидали ярим финалда туркманистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.


13:37. Ҳозирча терма жамоамиз спортчилари ҳисобида 5 та бронза медали бор. Биринчи олтинни ким олиб бераркин? Кутамиз!


13:35. Исломжон Қўлдошев ярим финалда рақибига ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.


13:30. Исматова Гулмира ва Илҳомжон Машраповлар ҳам финал йўлланмасини қўлга киритдилар.


13:25. Курашчимиз Дадабоева Гулхуморой мўғулистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўлланма олди.


13:23. Яна бир курашчи Неъматов Элдор ярим финалда ютқазиб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.


13:15. Уч нафар спортчимиз бронза медалини қўлга киритди. Анъанавий кураш (туркман миллий кураши) да иштирок этган спортчиларимиз Файзулла Умматов, Шаҳобиддин Сангилов ва Абдурасул Ҳабибуллаевлар терма жамоамизга илк медалларни қўшиб қўйдилар.


13:00. Ҳозирча жуи-житцучимиз Суҳроб Усмонов ярим финалга етиб борди. У баҳсларда чорак финалдан қўшилганди. Спортчининг чорак финалдаги тайландлик рақиби мусобақалардан четлатилди. Бу эса Суҳробга жанг қилмасдан ярим финалга чиқиш имкониятини яратди. Энди у кечки пайт бўлиб ўтадиган медаллар учун жангларда иштирок этади. Бошқа бир жуи-житцучимиз Сирожиддин Эшонбаев эса бироздан сўнг чорак финалда мезбонлар вакили Фаҳриддин Абдуллаевга қарши жанг қилади.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистонлик спортчилар жуи-житцу ҳамда туркман миллий кураши спорт турларидан иштирок этадилар.

Бугунги баҳсларда қуйидаги спортчиларимиз қатнашадилар:

Жуи-житцу:

-69кг: Сирожиддин Эшонбаев
-77кг: Суҳроб Усмонов


Анъанавий кураш:

-57кг: Ҳусан Носиров
-62кг: Абдурасул Ҳабибуллаев
-62кг: Файзулла Умматов
-68кг: Элбек Сотволдиев
-68кг: Илҳомжон Машрабов
-75кг: Ҳусниддин Рўзиев
-75кг: Шаҳобиддин Сангилов
-82кг: Камолиддин Маҳкамов
-82кг: Элдор Неъматов
-90кг: Обидали Мавлонов
-90кг: Абдуқаҳҳор Эгамов
-100кг: Нуриддин Маҳамадов
-100кг: Исломжон Қўлдошев
+100кг: Шерзод Раҳимов
+100кг: Одилжон Суюнов

-52кг: Шаҳзода Эргашева
-52кг: Манзураой Мўйдинова
-58кг: Гулҳуморой Дадабоева
-63кг: Дилафруз Мамажонова
-63кг: Хавасхон Жўрақўзиева
-70кг: Гулмира Исматова
+70кг: Сахобат Шералиева

Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
17 сен 00:16:03
Ali
Umumiy nechta jamoa nechta sportchi bilan qatnashyapti shuniyam yozilar yo faqat Turkmaniston bilan O'zbekiston qatnashishyaptimi
   
16 сен 23:47:35
Didi_hamann
Shahzod Xojayli фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uyga 100ta medal bilan qaytinglar ey xudoyim oziz qolab turing Uzbekistonlik sportchilarni g'alaba yor bolsin ularga
Dòstim, bitta maslahatda shunchaki. Nega Xudoni sizlamaymiz, unga sen deb murojaat qilamiz? Chunki Xudo bitta. "Siz" kòplikda ishlatiladi. Biz Unga nisbatan Siz desak unga sherik qòshgan bòlamiz.
Mani òzim umuman dindor emasmanu, lekin bu holat boshqa davralada qizarishingizga sabab bòlmasin degan maqsadda aytayapman. Peace
   
16 сен 21:05:49
Shahzod Xojayli
LIVE
1 Turkmaniston 13 11 7 31
2 Uzbekiston 2 3 8 13
3 Tailand 2 2 3 7
4 Pokiston 1 1 4 6
5 Mog'iliston 1 1 3 5
6 Afganistan 0 1 0 1
7 Tadjikistan 0 0 6 6
8 Iran 0 0 3 3
9 Kazakistan 0 0 3 3
10 Vietnam 0 0 3 3
Bu xozirgi onlayn jadval LIVE
   
16 сен 20:56:14
Shahzod Xojayli
Adminlar iltimos tezlashaylik!!!
   
16 сен 20:53:59
Shahzod Xojayli
2chi oltin muborak dostlar 2ta oltin 3ta kumush 8ta bronza
20:53
   
16 сен 20:32:31
Ali
Adminlar qani matnli translatsiya ujinam bunchali ko'p qimaselar kere
   
16 сен 20:20:57
Shahzod Xojayli
1ta oltin 3ta kumush 8ta bronza
   
16 сен 20:20:01
Shahzod Xojayli
Oltin muborak dostlar 1ta oltin 2ta kumush 8 ta bronza
   
16 сен 20:08:03
Bahodir
100 та медаль яхши,
лекин 1 та олтин юкори,
100 та кумуш ва бронзадан.
Йигит кизларимизга омад,
галабалар билан келинглар.
   
16 сен 18:45:12
Shahzod Xojayli
Xa xozirda bizga oltin kerak
   
16 сен 18:43:33
Shahzod Xojayli
Medallar 9ta boldi 2ta kumush 7ta bronza 18:43
   
16 сен 18:19:57
Shahzod Xojayli
Adminlar bizda 8 ta medal boldi tez tez ishlanglar iltimos 2ta kumush va 6ta bronza
   
16 сен 18:16:05
Shahzod Xojayli
Bugun Uzbekistonlik sportchilar chiqadimi xabar berib turinglar adminlar
   
16 сен 18:14:36
Rasulbek...1998
Shahzod Xojayli фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uyga 100ta medal bilan qaytinglar ey xudoyim oziz qolab turing Uzbekistonlik sportchilarni g'alaba yor bolsin ularga
100 ta bronza yoki kumushdan ko'ra 10 ta oltin yetadi. Muhimi qozoqlardan tepada bo'linglar
   
16 сен 15:46:09
Shahzod Xojayli
Uyga 100ta medal bilan qaytinglar ey xudoyim oziz qolab turing Uzbekistonlik sportchilarni g'alaba yor bolsin ularga
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг