UZ

Сўнгги янгиликлар

21 сен 20:37
Янгиликлар

Теннис, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Таэквондо, Бошқалар, Тадбирлар, Шахмат, От Спорти

Ашхобод-2017. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайн якунланди.

Ашхободда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иштирок этадиган спортчиларимизнинг иштирокларини онлайн равишда ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


Спортчиларимизнинг бугунги кундаги иштирокларидан онлайн трансляция якунланди.


20:35. Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова БААлик рақибини мағлуб этди.


20:33. Шаҳзод Ҳудойберганов ўз вазн тоифасида кумуш медаль соҳибига айланди. Спортчимизни табриклаймиз!


20:30. Оғир атлетикачимиз медалга яқин. Унга омад тилаймиз!


20:24. Кумуш рақибини 10:0 ҳисобида мағлуб этди ва ҳисобимизга ЎНИНЧИ ОЛТИН МЕДАЛЬни қўшиб қўйди!


20:20. Футзалчиларимиз Хитой терма жамоаси билан 4:4 ҳисобида дуранг ўйнадилар...


20:05. Шахмат. Жаҳонгир Воҳидов қатарлик рақиби билан дуранг ўйнади. 0,5 - 0,5...


20:04. Оғир атлетикачимиз Шаҳзод Худойберганов ўз чиқишини намойиш этмоқда. Даст кўтаришдан сўнг вакилимиз 155кг натижа билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.


20:02. Ниҳоят сўнгги жанг! Кумуш Йўлдошовадан ҳам олтин кутамиз.


20:00. Жадвалда тўртинчи ўринга кўтарилдик!


19:58. Камолиддин Расуловда ҳам олтин медаль!!!! Бу бизнинг тўққизинчи олтин медалимиз!


19:38. Яна икки нафар курашчимиз иштирокидаги финал бизни кутмоқда. Оз қолди. Кутамиз!


19:22. Кураш. Давлат Абраев рақибини мағлубиятга учратди! БИЗДА САККИЗИНЧИ ОЛТИН МЕДАЛЬ!


19:20. Футзалчиларимиз эса хитойликлар билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этмоқдалар.


19:18. 3х3 баскетболда Қирғизистон терма жамоаси аъзоларига 18:21 ҳисобида мағлуб бўлдик...


19:15. Давлат Абраев финал жангига чиқиб келмоқда! ОЛҒА!


19:00. Қозоқ кураши баҳсларида қатнашаётган спортчиларимиз ўз иштирокларини якунладилар.


18:52. -78кг вазн тоифасида гиламга чиқаётган курашчимиз Кумуш Юлдашова туркманистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. У олтин олиш учун Хитой Тайпейидан ташриф буюрган спортчи Чиа Жинг Каони мағлуб этиши лозим бўлади.


18:45. -81кг вазн тоифасидаги полвонимиз Камолиддин Расулов туркманистонлик Муҳаммед Темировни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Энди у финалда Хитоё Тайпейи вакилига қарши жангн қилади.


18:40. Қозоқ курашида Шаҳобиддин Сангилов ҳиндистонлик рақибини мағлубиятга учратиб чорак финалга чиқди.


18:38. Рейтингда бешинчи ўринга пастладик... Хитой терма жамоаси ҳам биздан олдинга ўтиб олди. Олтин медаль керак!


18:32. -70кг вазн тоифасида гиламга чиққан спортчимиз Гавҳар Ҳудойқулова туркманистонлик Мария Лоховага имкониятни бой бериб қўйди ва якунда бронза медали билан кифояланадиган бўлди.


18:25. -73кг вазн тоифасидаги курашчимиз Давлат Абраев эронлик Омид Тизтакни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. У финалда тожикистонлик курашчи Буҳрузи Хўжазодага қарши гиламга чиқади.


17:50. Осиё ўйинларида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган енгил атлетикачиларимиз бугун Ўзбекистонга қайтадилар.


17:30. Теннис. Каримжонова/Ким жуфтлиги филиппинлик рақибларига 4:6, 3:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди.


17:20. Кураш бўйича ярим финалларда иштирок этадиган спортчиларимиз:

-73кг: Давлат Абраев - Омид Тизтак (Эрон)

-81кг: Камолиддин Расулов - Муҳаммет Темиров (Туркманистон)

-70кг: Гавҳар Ҳудойқулова - Мария Лохова (Туркманистон)

-78кг: Кумуш Юлдашова - Оразгул Сейидова (Туркманистон)

Жанглар 18:00дан сўнг бошланади.


17:00. Айни шу пайтда Ўзбекистон терма жамоаси рейтингда тўртинчи ўринда бормоқда. Тайландликлар иккита олтин эвазига биздан ўтиб кетишди. Айни пайтда терма жамоамиз спортчилари ҳисобида 7 та олтин, 16 та кумуш ва 35 та бронза медали мавжуд.


16:52. Таэквондода яна бир бронза медали. Шуҳрат Салаев ярим финалда Жанубий Кореядан ташриф буюрган спортчи Кангеун Сеога 11:19 ҳисобида ютқазиб қўйди.


16:35. Теннис. Каримжонова/Ким жуфтлиги филиппинлик рақибларига қарши ўйнамоқдалар. Биринчи сет рақиблар фойдасига 6:4. Иккинчи сет бошланди!


16:25. Энди қозоқ курашини кўрамиз. Ушбу спорт турида икки спортчимиз иштирок этади. Соат 18:00дан кейин бошланадиган баҳсларда Шаҳобиддин Сангилов ҳиндистонлик полвонга қарши, Одилжон Суюнов эса тожикистонлик рақибига қарши гиламга чиқади.


16:15. Бироздан сўнг таэквондочимиз Шуҳрат Салаев финал йўлланмаси учун жанубий кореялик Кангеун Сеога қарши татамига чиқади.



15:50
.Шахматчиларимиз иккинчи ўйинни бошладилар:

Гулруҳбегим Тохиржонова - Сарасадат Ҳадемалшареих (Эрон)

Жаҳонгир Воҳидов - Азиз Ҳусайн Незад (Қатар)

Нодира Нодиржонова - Чен Зу (Қатар)

Алишер Бегмуродов - Жасим Алҳуар (БАА)


15:29. Санжар Файзиев ва Фаррух Дўстов покистонлик теннисчилар жуфтлигини 6:1, 6:1 ҳисобларида мағлуб этдилар.


15:15. Таэквондочимиз Шуҳрат Салаев хитойлик рақибини 17:13 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди.


14:00. Теннисчиларимиздан ташкил топган Файзиев/Дўстов жуфтлиги покистонлик рақибга қарши баҳсни бошладилар.


13:28. Боулингчиларда эса ахвол чатоқ. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Бахтиёр Далабоев 12, Равшан Абдусамадов эса 24-ўринни эгаллади. 32 нафар спортчи ичида!


13:15. Гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов тожикистонлик Алишер Каримовни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.


12:54. Бугун жуфтлик баҳсларида Файзиев/Дўстов ҳамкорлиги покистонлик рақибларга қарши кортга чиқадилар.


12:50. Санжар Файзиев эронлик рақибини 6:2, 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.


12:32. Шахматчи Алишер Бегмуродов Юи Вангга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.


12:27. Санжар Файзиев биринчи сетни ўз фойдасига ҳал қилди.


12:15. Жаҳонгир Воҳидов ва Алишер Бегмуродов каби шахматчиларимиз ҳам айни пайтда рақибга қарши дона сурмоқдалар.


12:05. Шахматчимиз Нодира Нодиржонова малдивлик рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, иккинчи босқичга йўл олди.


12:02. Санжар Файзиев эронлик Маданчига қарши ўйинини бошлади.


12:00. Кураш. Давлат Абраев, Гавҳар Ҳудойқулова, Камолиддин Расулов, Кумуш Юлдашова каби курашчиларимиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритдилар.


11:55. Таэквондо. Шуҳрат Салаев эронлик Салар Ваҳидини 17:15 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди. Энди у ярим финалга чиқиш учун Хитой вакили Гуодонг Сонгга қарши татамига чиқади.


11:47. Теннисчимиз Юлия Ким қозоғистонлик Александра Гринчишинага 6:0, 3:6, 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.


11:30. От спорти. Баҳромжон Газиев баҳслардан четлатилди. Сабаби биз учун ҳозирча номаълум.


11:26. Таэквондо. -68кг вазн тоифасидаги спортчимиз Шуҳрат Салаев Ванатау мамлакати вакили Фредди Саксакни 42:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.


11:23. Курашчиларимиз жуда яхши иштирок этишмоқда. Давлат Абраев, Гавҳар Худойқулова, Кумуш Юлдашевалар илк жангларида ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдилар.


11:18. Шахматчимиз Гулрухбегим Тохиржонова биринчи босқич ўйинини ўтказди. Ушбу баҳсда у БАА вакили Вадима Хумаидни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.


11:11. Футзалчиларимиз соат 18:00да Қирғизистон терма жамоасига қарши паркетга чиқадилар.


11:00. Бугун Ашхободдаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси спортчилари қуйидаги спорт турларида иштирок этадилар:

3х3 баскетбол: Ўзбекистон - Қирғизистон
Кураш
Белбоғли кураш
Боулинг
Шахмат
От спорти
Футзал: Ўзбекистон - Хитой
Теннис
Таэквондо
Велоспорт
Оғир атлетика

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
21 сен 20:22:37
Is Moi LoVe
Ana yana bitta OLTIN medal!!! Barakalla Kumushxon!!!
+1   
21 сен 19:55:52
Is Moi LoVe
OLTIN bola KAMOLDIN!!!!
+1   
21 сен 19:19:11
Is Moi LoVe
OLTIIIIIIIIIIIIIIN!!!!!!!!!!!! Abrayev Davlat!!!! Yashavor erkak
+1   
21 сен 18:57:43
Is Moi LoVe
O`zbek kurashida 6ta finalni 4tasida Xitoy Taypeliklar, 3tasida o`zbeklar... Bu Xitoy kurashi shekilli
+1   
21 сен 18:49:50
Is Moi LoVe
3-finalchi Yuldasheva Kumush
+1   
21 сен 18:37:20
Ангрен
Миллий курашда хам голиб була олмасак бу шармандали холат. Аслида миллий курашда хеч кимга имкон бермаслигимиз керак эди. Аммо, лекин, бирок..
+1   
21 сен 18:34:31
Is Moi LoVe
2-si o`xshamadi. Xudoyqulova Gavhar BRONZA
   
21 сен 23:09:41
Абдуллох
Бу осиё уйинлари факат туркманла учунми риода олтин уёкда турсин битта бронза хам оломовди каттан шунча олтин
   
21 сен 21:41:26
Shahzod Xojayli
Adminlar katta raxmat ishingizga omad tilayman charchadanglar
   
21 сен 21:06:50
Shoberdiyev
1 Turkmenistan Turkmenistan 58 42 43 143
2 Thailand Thailand 13 12 14 39
3 Islamic Republic of Iran Islamic Republic of Iran 13 9 27 49
4 Uzbekistan Uzbekistan 10 17 36 63
5 People's Republic of China People's Republic of China 9 8 8 25
6 Kazakhstan Kazakhstan 8 12 15 35
7 Vietnam Vietnam 5 6 9 20
8 United Arab Emirates United Arab Emirates 5 4 7 16
9 India India 5 4 4 13
10 Republic of Korea Republic of Korea 4 3 5 12
11 Chinese Taipei Chinese Taipei 4 3 3 10
12 Mongolia Mongolia 3 5 7 15
13 Hong Kong, China Hong Kong, China 3 0 4 7
14 Kyrgyzstan Kyrgyzstan 2 9 17 28
15 Philippines Philippines 2 7 7 16
16 Saudi Arabia Saudi Arabia 2 4 2 8
17 Pakistan Pakistan 2 2 14 18
18 Qatar Qatar 2 1 2 5
19 Iraq Iraq 2 0 5 7
20 Jordan Jordan 1 2 9 12
21 Sri Lanka Sri Lanka 1 2 1 4
22 Afghanistan Afghanistan 1 1 6 8
23 Bahrain Bahrain 1 0 1 2
Syrian Arab Republic Syrian Arab Republic 1 0 1 2
25 Tajikistan Tajikistan 0 2 18 20
26 Malaysia Malaysia 0 1 0 1
Marshall Islands Marshall Islands 0 1 0 1
28 Indonesia Indonesia 0 0 6 6
29 Lebanon Lebanon 0 0 3 3
30 Australia Australia 0 0 2 2
31 Japan Japan 0 0 1 1
Singapore Singapore 0 0 1 1
   
21 сен 20:58:24
Ангрен
Бугунги кун ун админларга алохида минатдорчилик билдириб коламиз, мухлислар номидан.
   
21 сен 20:41:18
Is Moi LoVe
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Козок курашидан козоклар нечта олтин олишар экан энди? Козок кураши нима булебти? Билганлар маълумот берворийлар.
Qazaq kurashdan 2tasi finalga chiqqan holos
   
21 сен 20:39:24
Is Moi LoVe
Shoberdiyev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Futzal nima bo'ldi
Futzalimi o`lganu kecha bilmadizmi? Bugunam 4:4 bo`ldi Xitoy bilan
   
21 сен 20:38:45
Is Moi LoVe
Og`ir atletika KUMUSH medal!!! To`g`risi 1-o`rinni olgan turkman siltab ko`tarishda 3ala imkoniyatda ham xatoga yo`l qo`ydi. Lekin hakamlar yon bosdi
   
21 сен 20:30:25
Ангрен
Козок курашидан козоклар нечта олтин олишар экан энди? Козок кураши нима булебти? Билганлар маълумот берворийлар.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг