22 сен 20:34
Янгиликлар
Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайн якунланди
22 сентябрь кун учун медаллар жамғариш рейтинги:
20:35. Кун якунларига кўра спортчиларимиз бугун 6 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритдилар.
20:32. Оғир атлетикачимиз Улуғбек Алимов 1 кг вазнга ироқлик рақибидан ортда қолиб кетди ва якунда кумуш медали билан кифояланди... Афсус...
20:23. Улуғбек Алимов ўзи учун медални нақд қилди. Энди ўша медални олтинга айлантириш керак. Бунда байроқдоримизга эронлик ва ироқлик спортчилар рақиблик қилишмоқда. Олға, Улуғбек!
20:11. Шахмат. Жаҳонгир Воҳидов туркманистонлик рақибига ютқазди. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса индонезиялик шахматчига имкониятни бой берди. Афсус... Айнан шу шахматчиларимиздан медаллар кутгандик. Улар ушбу мағлубият орқали ўз имкониятларини кескин пасайтириб юбордилар. Олдинда яна 3 та ўйин бор.
20:07. Велоспортчиларимиз жамоавий баҳсларда Тайланд терма жамоасига ютқазиб қўйишди ва бронза медалидан ҳам қуруқ қолишди. Пффф...
20:00. Олтин медалларимиз сони 16тага етди. Ҳозирча жадвалнинг учинчи поғонасидамиз. Битта олтин ва иккинчи ўрин! Оғир атлетикачимиздан умид!
19:55. -90кг вазн тоифасидаги полвонимиз Шуҳратжон Арслонов эронлик Долу Заманини сўнгги сонияларда мағлубиятга учратди ва навбатдаги ОЛТИН МЕДАЛни Ўзбекистон делегацияси ҳисобига қўшиб қўйди.
19:45. Оғир атлетика. Улуғбек Алимов даст кўтариш баҳсларига якунларига кўра иккинчи кўрсаткични қайд этди. У пешқадам туркман спортчидан 1 килограмм паст натижа кўрсатган. Умид қиламизки, у силтаб кўтариш баҳсларида фарқни йўққа чиқариб, олтин медални ўзиники қилиб олади!
19:35. -52кг вазн тоифасида жанг қилган курашчимиз Гулнор Сулаймоновадан ҳам ОЛТИН МЕДАЛЬ! У финалда мезбон спотчи Сайяра Эрешовани мағлуб этди!!!
19:33. Шахматчимиз Нодира Нодиржанова эронлик рақиби билан дуранг қайд этди. Алишер Бегмуродов эса шри-ланкалик шахматчини мағлубиятга учратди.
Гулруҳбегим ва Жаҳонгир ҳозирча ўз ўйинларини якунламадилар.
19:30. Бироздан сўнг яна икки нафар курашчимиз финал жангини ўтказади.
19:16. -100кг вазн тоифасидаги курашчимиз Илҳом Жўраев эронлик Мижтаба Нибкинни мағлубиятга учратиб, ОЛТИН МЕДАЛни қўлга киритди!!!
19:07. -57 кг вазн тоифасидаги курашчимиз Дилдора Шерматова тайландлик Прапатип Наркарачни мағлубиятга учратди. Ҳалол! КУННИНГ УЧИНЧИ ОЛТИН МЕДАЛИ!
19:04. ОЛТИН! +100кг вазндаги полвонимиз эронлик Камрон Ростамини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
19:00. Бироздан сўнг курашчиларимиз финал жангларини бошлайдилар.
18:45. Файзиев/Фольц жуфтлиги гонконглик теннисчилар Вонг/Ип жуфтлигини 6:3, 6:4 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олдилар.
18:39. Демак, кураш баҳсларида 5 нафар спортчимиз олтин медаль учун жанг қилади.
18:38. Кураш. Шуҳратжон Арсланов эронлик рақибидан устун келди ва финалга йўл олди. Ажойиб!
18:28. Курашчиларимизда кетма-кет ғалабалар. Дилдора Шерматова, Илҳом Жўраев, Гулнор Сулаймоновалар ярим финалда рақибларини мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритдилар.
18:25. 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Хуршиджон Турсунов финишга иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медални қўлга киритди.
18:22. Кураш. Муҳсин Ҳисомиддинов мезбон курашчини мағлубиятга учратиб финал йўлланмасини қўлга киритди.
18:16. Белбоқли кураш. Алиш. Мўйдинова Манзураой (-55кг) туркманистонлик рақибини мағлубиятга учратиб мусобақанинг ОЛТИН медалини қўлга киритди!
18:08. Файзиев-Фольц жуфтлиги биринчи сетни 6:3 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал қилдилар. Яхши!
17:55. Оғир атлетикачимиз Кумушхон Файзуллаева ўз иштирокини якунлади. Вакилимиз 11 нафар спортчи ичида 6-натижани қайд этди. Биринчи ўрин қозоғистонлик спотчи Ассем Садиковага насиб этди.
17:28. Айни пайтда теннисда микст баҳсларида Файзиев/Фолц жуфтлиги гонконглик рақибларига қарши кортда ҳаракат қилмоқдалар. Ғолиб томон ярим финал йўлланмасини қўлга киритади.
16:00. Бизнинг "Фантастик тўртлик" тўртинчи тур ўйинларини бошлашди.
15:30. Велоспорт. Ўзбекистон терма жамоаси 4000 метр масофалик баҳсларда бронза медали учун тайландликларга қарши кураш олиб боради. Баҳс кечки пайт бўлиб ўтади.
15:19. Сузиш. 50 метрга эркин сузиш баҳсларида Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенколар саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтиб олди. Улар энди финалда иштирок этадилар.
15:00. Белбоғли кураш баҳсларида Мўйдинова Манзураой финалга йўл олди. У олтин медаль олиш учун туркманистонлик Мержен Инатиллаевага қарши гиламга чиқади.
14:12. Нодира Нодиржонова иорданиялик Бошра Алшаебидан устун келди.
14:07. Гулруҳбегим Тохиржонова эронлик Митра Хежазипурни мағлубиятга учратди.
14:00. Шахмат. Алишер Бегмурадов қозоғистонлик Ринат Жумабаев билан дуранг ўйнади.
13:49. Теннисчимиз Фаррух Дўстов қозоғистонлик Денис Евсеевни 6:2, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. У финалга чиқиш учун ҳиндистонлик рақибга қарши кортга чиқади.
13:30. Белбоғли кураш. Алиш баҳсларида Шералиева Сабоҳат, Гулмира Исматова, Абдурасул Хабибуллаев, Обидали Мавлонов, Шерзоджон Раҳимов, Элдор Неъматовлар ярим финалда имкониятни бой бериб қўйдилар ва якунда бронза медали билан кифояландилар.
12:55. Сайтимизга спортчиларимизнинг кечаги иштирокларидан суратлар жойлаштирилди. Томоша қилишингиз мумкин.
Ашхобод. От спорти. Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларида. ФОТОГАЛЕРЕЯ
Ашхобод. Велоспортчиларимизнинг иштирокларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ
Ашхобод. Оғир атлетикачимиз Шахзод Худойберганов кумуш медаль соҳиби ФОТОГАЛЕРЕЯ
Ашхобод. Ўзбек кураши баҳсларида ўзбек спортчиларининг муваффақиятлари. ФОТОГАЛЕРЕЯ
12:22. Жаҳонгир Воҳидов вьетнамлик Тиен Хаи Даога ютқазиб қўйди... Биз ундан ушбу турнирда олтин медаль кутаётгандик.
11:40. Оғир атлетикада эса Кумушхон Файзуллаева ва Улуғбек Алимовлар бугун ўз чиқишларини намойиш этадилар.
11:35. Бугун шунингдек Фаррух Дўстов ярим финалга чиқиш учун қозоғистонлик Денис Евсеевга қарши кортга чиқади.
11:33. Кураш. Муҳсин Ҳисомиддинов, Дилдора Шерматова, Гулнор Сулаймонова, Шуҳратжон Арслановлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
11:32. Шахмат. Спортчиларимиз учинчи тур ўйинларини ўтказишмоқда.
11:29. Боулингда ҳам вакилларимиз иштирокларини бошлашган.
11:15. Айни пайтда белбоғли курашда спортчиларимиз саралаш баҳсларини ўтказишмоқда.
Бугунги баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар 3х3 баскетбол, белбоғли кураш, боулинг, шахмат, велоспорт, от спорти, кураш, сузиш, теннис, оғир атлетика каби спорт турларида иштирок этадилар.
Фикрлар