UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39"Ҳумо" навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди 0 19:30"Реал" гол урган футболчилар сони бўйича Ла Лиганинг жорий мавсумида етакчи 1 19:01"У "тилла балиқча"сининг мағлуб бўлишидан қўрқади". Эдди Хирнни қўрқоқликда айблашди 1 18:41«Фьюри энг зўри» 0 18:18Кроуфорд рақибидан оғирроқ чиқди. Комми ва Лопес тенг тош босди 0 17:51"Манчестер Сити" Санчони қайтармоқчи 0 17:29"Унинг ҳеч нарсаси йўқ эди, лекин биттада миллионер бўлди" 0 17:08“Жошуа Пулевга қарши жанг қилиши шарт” 0 16:41Хабиб Конор - Серроне жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:16 Моуринью жиддий касал бўлган "Тоттенхэм" мухлисига ёрдам бериш мақсадида мактуб ёзди + ФОТО 0 15:58"Катта дубулға" мусобақаси. Ўзбекистон терма жамоаси эртага Хитойга учиб кетади 0 15:38Хитойликлар Шарапова билан келиша олишмади 0 15:04UFC. 28 март куни икки панчер жанги ташкил қилади 0 14:42"Реал"нинг ноярбь ойидаги энг яхши футболчиси маълум бўлди 0 14:19UFC йилни супер турнир билан якунлайди: Учта чемпионлик жанги, дахшатли тўқнашувлар, Трампнинг севимли жангчиси октагонга кўтарилади 2

24 сен 21:00
Янгиликлар

Спорт курашлари, Теннис, Оғир атлетика, Бошқалар, Кикбоксинг, Сузиш

Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан онлайн якунланди

Ашхободда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида қатнашаётган спортчиларимизнинг иштирокларини онлайн равишда ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин бўлди.


21:30. Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари иштирокидан онлайн якунига етди. Бизни кузатиб борганингиз учун ташаккур!


21:29. Футзал терма жамоамиз эса пеналтилар сериясида Японияни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди улар турнир бош соврини учун Эрон терма жамоасига қарши тўп тепадилар.


21:26. Баскетболчи қизларимиз финалда 20:22 ҳисобида ютқазиб қўйдилар. Кумуш медаль. Ёмон эма. Кутмагандик лекин!


21:20. Футзалда пеналтилар серияси...


21:15. 3х3 баскетбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси тайландлик рақибларига қарши ўйин ўтказмоқдалар.


21:07. Футзалда ҳисоб ҳали ҳамон 3:3.


20:50. Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси асосий вақтда Япония билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Энди қўшимча вақт кўрамиз.


20:47. Бироздан сўнг 3х3 баскетболчи қизларимиз олтин медаль учун Тайландга қарши ўйинни бошлайдилар.


20:44. Самбочимиз Исломжон Азимов бронза медали учун бўлиб ўтган жангда мўғулистонлик рақибини мағлубиятга учратди ва Ўзбекистон ҳисобига яна бир бронза медалини қўшиб қўйди.


20:36. ОҒИР АТЛЕТИКАЧИМИЗ ИВАН ЕФРЕМОВДАН ОЛТИН! ЯХШИИИ!


20:20. Бугунги кун анча омадли бўлмоқда. Оғир атлетикачи Иван Ефремов ҳам олтинга жуда жуда яқин!


20:17. Самбочимиз Неъмат Ёқубовдан ҳам ОЛТИН МЕДАЛЬ! ЯХШИИ! У финалда мезбон спортчи Руслан Эсгеровни мағлубиятга учрата олди!


20:12. Футзалчиларимиз иккинчи голни киритиб, олдинга ўтиб олдилар. Япония 2:1 ҳисобида мағлуб этилмоқда.


20:10. Кўз тегмасин, бизнинг эркин курашчиларимиз турнирни муваффақиятли бошладилар. 3 нафар иштирокчи 1 та бронза ва 2 та олтин медални қўлга киритди!


20:08. БИЗДА ОЛТИН! Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов финалда эронлик рақибини 6:12 ҳисобида мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди. Ишонгандик!


19:55. Оғир атлетикачимиз Иван Ефремов даст кўтариш баҳсларида 190кг тошни ўзига бўйсундира олди ва биринчи ўринни эгаллаб турибди. 


19:52. Бироздан сўнг эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов финалда эронлик рақибга қарши гиламга чиқади. Олтин медаль кутмоқдамиз!


19:50. Кикбокс. Жавоҳир Элбоев афғонистонлик рақибини нокаутга учратди. Муслимбек Омонов эса хитойлик спортчига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди...


19:44. Футзал. Ўзбекистон - Япония 1:1 (биринчи бўлим якунланди).


19:27. Сузувчиларимиздан яна бир бронза. Эркин усулда сузиш 4х50 эстафета баҳсларида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси финишга учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалини ҳисобимизга қўшиб қўйди.


19:22. Футзалчиларимиз япониялик рақибларига қарши ўйинни бошлаб юборишган. Ҳозирча ҳисоб 0:1... Ютқизяпмиз.


19:17. ЯНА ОЛТИН! Эркин курашчимиз Маҳмуджон Шавкатов финалда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди!


19:15. Оғир атлетикачимиз Долера Давронова бронза медалини қўлга киритди.


19:13. Самбо. Сарбон Эрназаров финалда туркманистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, ОЛТИН МЕДАЛЬ соҳибига айланди. Бўлар эканку!


18:29. Медаллар жамғариш рейтингида олтинчи ўринга тушиб кетдик. Аммо, битта олтин бизни тўртинчи ўринга олиб чиқади. 


18:27. 3х3 баскетболчи қизларимиз суриялик рақибларини мағлубиятга учратдилар ва финал йўлланмасини қўлга киритдилар.


18:24. Самбо. Зияева Гулноза мезбонлар вакилини мағлубиятга учратиб, бронза медалини қўлга киритди.


18:15. Сузувчимиз Артём Козлюк 50 метрга баттерфляй усулида сузиш баҳсларида финишга учинчи бўлиб келди ва бронза медали билан тақдирланди.


18:13. Эркин кураш бўйича ҳам кечки жанглар бошланди. -48кг вазн тоифасида гиламга чиққан спортчимиз Даулетбике Яхшимуратова бронза медали учун бўлиб ўтган жангда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, навбатдаги медални ҳисобимизга қўшиб қўйди.


18:10. Финалда Раҳматжон Аҳмедов мезбон спортчига ютқазиб қўйди ва кумуш медаль оладиган бўлди.


18:08.

Қудратов Истам курашсиз бронза медали соҳибига айланди.


18:03. Лутфилла Сайдаматов туркман спортчисидан устун келиб, бронза медали соҳибига айланди.


17:59. Эргашев Сатторв қирғизистонлик рақибига ютқазиб, бронзадан қуруқ қолди.


17:58. Самбода медаллар учун жанглар бошланди. Нодира Гулова туркманистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, бронза медалини қўлга киритди.


15:04. Теннис. Жуфтлик баҳсларида иштирок этган Дўстов ҳамда Файзиев чорак финалда тайландлик Кавин/Кадчапанан жуфтлигига 3:6, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.


14:30. Соат 17:00дан сўнг самбо, 18:00дан сўнг эса эркин кураш бўйича медаллар учун жанглар бошланади. Бугун медалларимиз сони 100тадан ошиши кутилмоқда. Умид қиламизки, бугун қўлга киритиладиган медалларнинг аксарият қисми олтин медаль бўлади!


13:55. Медаллар жамғариш рейтингида навбатдаги олтин медални қўлга киритган Хитой терма жамоаси учинчи ўринга чиқиб олди. Биз тўртинчи поғонага тушдик.


13:49. Самбо. Раҳматжон Аҳмедов, Сарбон Эрназаров, Неъмат Ёқубовлар финалда! Нодира Гулова, Гулноза Зияева, Саттор Эргашев, Лутфилла Сайдаматов, Истам Қудратов ва Исломжон Азимовлар эса бронза медали учун бўлиб ўтадиган жангларда иштирок этадилар.


13:46. Эркин кураш. Маҳмуджон Шавкатов япониялик рақибини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. У финалда қозоғистонлик Габит Толепбайга қарши гиламга чиқади. 


13:34. Кикбокс. Жаҳонгир Ҳусанов, Ҳумоюн Фармонов, Муборак Камолова, Рўзимурод Туроткулов каби спортчиларимиз кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритдилар. Умаржон Алибеков ва Шерали Мусоевлар ютқазиб, ўз иштирокларини якунладилар.


13:30. Яна бир эркин курашчимиз Маҳмуджон Шавкатов хитойлик рақибини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди. Энди у финалга чиқиш учун япониялик полвонни мағлуб этиши лозим.


13:28. Аёллар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган курашчимиз Даулетбике Яхшимуратова ярим финалда япониялик рақибига ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун жанг қилади.


13:13. Эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов хитойлик ва туркманистонлик рақибларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди!


12:26. -48кг вазн тоифасида аёллар ўртасидаги баҳсларда қатнашаётган спортчимиз Даулетбик Яхшимуратова вьетнамлик Пуонг Памни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал иштирокчисига айланди.


12:19. Икки нафар самбочимиз Лутфилла Сайдаматов ва Истам Қудратовлар бронза медали учун жанг қиладилар.


12:01. -74 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов афғонистонлик Фарҳод Маликзодани 12:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди. Яхши!


11:50. Санжар Файзиев финалга йўл оладиган бўлса айнан ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши ўйнайди. Умид қиламизки, Файзиев жамоадоши учун реванш олиб беради.


11:48. Бизда бронза. Теннисчимиз Фаррух Дўстов турнирнинг иккинчи рақамли ракеткаси ҳиндистонлик Сумит Нагалга 4:6, 5:7 ҳисобларида ютқазиб қўйди ва бронза билан кифояланишга мажбур бўлди.


11:45. Бугун футзалчиларимиз соат 19:00да япониялик рақибларига қарши финал йўлланмаси учун майдонга чиқадилар. Ундан олдин эса ярим финалниинг иккинчи жуфтлигида Эрон ҳамда Афғонистон терма жамоалари ўзаро ҳисоб-китоб қилиб оладилар.


11:41. Самбо. Ёқубов Неъмат ҳиндистонлик рақибидан устун келди ва ярим финалга йўл олди.


11:38. Теннисчиларимиз Фаррух Дўстов ва Санжар Файзиевлар бугун эркаклар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида чорак финал ўйинини ўтказадилар. Улар ярим финалга чиқиш учун тайландлик Кавин/Кадчапанан жуфтлигини мағлуб этишлари лозим бўлади.


11:33. Бугун эркин кураш баҳсларида уч нафар спортчимиз жангларда иштирок этмоқдалар. Бекзод Абдураҳмонов, Маҳмуджон Шавкатов ва Даулетбик Яхшимуратовалар илк жангларида ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олдилар.


11:29. Эслатиб ўтамиз, кеча теннисчиларимиз микст баҳсларида бронза медалини қўлга киритганлар. Санжар Файзиев ва Арина Фольцлар ярим финалда ҳиндистонлик жуфтлик Томбаре/Вишнуварданларга 6:7, 6:7 ҳисобларида ютқазиб қўйдилар.


11:22. Самбо. Саттор Эргашев афғонистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.


11:10. Талабларга биноан Ашхободдаги турнирда иштирок этадиган эркин ҳамда юнон-рум курашчиларимиз рўйхатини тақдим этамиз:

Эркин кураш:

Иҳтиёр Наврўзов

Умиджон Исманов

Бекзод Абдураҳмонов

Давид Модзванашвили

Маҳмуджон Шавкатов


Юнон-рум кураши: 

Нурбек Ҳашимбеков

Мўминжон Абдуллаев

Елмурат Тасмурадов

Арам Варданян

Исломжон Баҳромов


Аёллар:

Севара Эшмуратова

Асем Сейдаметова

Даулетбик Яхшимуратова



10:58. Фаррух Дўстов биринчи сетда 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди...


10:55. Самбочиларимиз Сарбон Эрназаров, Раҳматжон Аҳмедовлар илк жангларида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди.


10:50. Бугун эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмоновдан олтин медаль кутамиз!


10:47. Кикбокс. Жаҳонгир Ҳусанов афғонистонлик рақибини мағлубиятга учратиб, чорак финалга чиқди.


10:40. Сузувчимиз Алексей Тарасенко 200 метрга эркин усулда сузиш бўйича баҳслари саралашида финишга биринчи бўлиб етиб келди. Энди у кечки пайт бўлиб ўтадиган финалда иштирок этади.


10:34. Шахматчиларимиз сўнгги тур ўйинларини ўтказмоқдалар. Яккалик стандарт баҳсларда бизнинг "фантастик тўртлик"да имконият қолмаган. Сўнгги турдаги ғалаба ҳам уларни медаль қўлга киритишга ёрдам бера олмайди.


10:25. Теннисчимиз Фаррух Дўстов ҳиндистонлик рақибига қарши ярим финал учрашувини бошлади. 


Бугун Ашхободдаги мусобақада спортчиларимиз қуйидаги спорт турларида баҳсларга киришадилар:

3х3 баскетбол (аёллар, ярим финал, Ўзбекистон - Сурия)

Шахмат

Футзал (эркаклар, ярим финал, Ўзбекистон - Япония)

Теннис

Кикбокс

Самбо

Сузиш

Эркин кураш

Оғир атлетика

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+6   
24 сен 10:33:47
Kuymazor
Shu bugun 5-6 ta oltin olsak, 30 ta kumush va bronzaning keragi ham yo‘q
+2   
24 сен 21:42:19
Ангрен
Хаммага рахмат, админларга эса алохида ташаккур исхор этиб коламиз...
+1   
24 сен 21:37:04
Shoberdiyev
YAPONIYANI YUTIBDI SHUNI O'ZI OLTINGA TENG
+1   
24 сен 21:14:32
Shahzod Xojayli
Bizda 21ta OLTIN boldi reytingda 4chimiz
+1   
24 сен 20:26:54
Dilshod
бу ёгда шунча ишла болип кетвотти.
Спорт ТВда хаттоки томошабинам кирмаган волейбол матчти Узб чемпионатини обервотти...
КАЛЛАСИГА КОЙИЛ СПОРТ ТВни!!!
+1   
24 сен 20:13:21
Dilshod
Туркманлада 200та медаль 26йил давомида олимпиадада хатто битта бронза оломаган давлат аввалги 26йилли ва кегинги 26 йиилликни хаммасини оптом килип овотти шекилли.
+1   
24 сен 19:44:36
Shahzod Xojayli
Futzal xisop 1:1 japan uzbek
+1   
24 сен 19:43:15
Shoberdiyev
Juda qiziq voqea bir paytni o'zida 2 ta turkman kanalida Mathiyamiz yangradi 2 oltin uchun
+1   
24 сен 19:09:08
Aguero
Shahzod Xojayli фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
URRA SAMBODAN 1 TA OLTIN
2-qizimiz ham yutdimi
+1   
24 сен 19:00:55
Shahzod Xojayli
URRA SAMBODAN 1 TA OLTIN
+1   
24 сен 13:48:52
SarvarPARKENTLIK 2706
Saytda yutuqlarimizni körolmayotgan bir yuser bor. Bir necha kundan beri fikrlarini kuzatyapman. Uzbekiston uchun negativ fikrla qoldirmoqda. Kimligini özi juda yaxwi biladi. Minus bosib ötirmayman fikriga O'sha yuserga gapim: Yozayotgan gapini o'ylab yoz !
+1   
24 сен 11:25:07
UZBEK TIGERS
ҲАММАГА САЛОМ!

МЕН ҲОЗИРГИНА РЎЙХАТДАН ЎТДИМ! АЛБАТТА СПОРТЧИЛАРИМИЗГА ЯХШИ ТИЛАКЛАР БИЛДИРИШ УЧУН!

ХУДО ХОҲЛАСА БУГУН 5 ОЛТИН ОЛАМИЗ!

ОЛҒА!
+1   
24 сен 10:51:57
Aziz
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бугун олтин олишимиз мумкин булган спорт турини узи югу. Факатгина огир атлетикадан Жангабаев иштирок этмаса. Бор умидимиз шу пахлавондан булиб турибти хозирча.
Бугун оғир атлетикачимиз, Рио Олимпиадаси иштирокчиси Иван Ефремов иштирок этади. ундан ташқари Бекзод Абдураҳмоновдан ҳам олтин медаль кутмоқдамиз
   
24 сен 21:55:11
Shahzod Xojayli
Ishongim kelmaydi yaponlarni yutdikmi URRRRRRRRRRRRRRRRRAAAAAAAAAAAAAAAAA tog'risina aytsam xayajon bilan 3:2 ni oqiyotganimda yutqazdik deb oyladim birozdan keyin esa qaytadan oqisam yutibmiz juda xam xursandman
   
24 сен 21:51:51
Shahzod Xojayli
Adminlar RAXMAT bugun yaxshi ishladingiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг