06 дек 19:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Асилбек Жалилов ҳам Жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади
БААда бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Мусобақада -54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асилбек Жалилов илк жангини Туркия вакили Садаи Ахискалига қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ давом этган жангда Асилбек Жалилов 5:0 ҳисобида ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди. Қайд этиш лозим, боксчимиз 3-раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам солиб қўйди.
Энди Жалилов кейинги жангини Гана ёки Ҳиндистон вакилига қарши ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар