UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Ўзбекистон тарихда илк бор Эронга 3 та гол урди 0 12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 09:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0

13 ноя 10:06
Янгиликлар

Теннис

ATP Finals. Зверевни мағлуб этган Синнер муддатидан олдин 1/2 финалга чиқди

Дунёнинг иккинчи ракеткаси Янник Синнер Туринда давом этаётган Якуний ATP турнирининг гуруҳ босқич иккинчи тур учрашувини ўтказди.

Италиялик теннисчи ATP рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган германиялик Александр Зверевни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3. Янник теннисчиларнинг ўзаро учрашувлари ҳисобида олдинда бормоқда - 6:4. 

Тўқсон саккиз дақиқа давом этган баҳсда Синнер 12, Зверев 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам қўшхатога йўл қўймади. Брейклар бўйича табиийки, ғолиб теннисчи устунлик қилди - 2 га 0. 

Шу тариқа, Синнер Бьорн Борг гуруҳида икки ғалаба билан муддатидан аввал 1/2 финалга йўл олди. У сўнгги учинчи турда америкалик Бен Шелтонга қарши кортга чиқади. Бен иккала учрашувда мағлубият аламини тотиб кўрди. Зверев ва канадалик Феликс Оже-Альяссим ҳисобида биттадан ғалаба бор. Айнан икки теннисчи учинчи турда ўзаро иккинчи 1/2 финал чиптасини ҳал қилишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг