UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0 15:17Япония футбол ассоциацияси собиқ раҳбари ФИФА президентлиги сайловларида иштирок этиш учун ариза топширди 0 14:50UFC'да Асу Алмабаевнинг чемпионлик учун курашиш имконияти ҳақида гапирилди 0 14:24Шаҳрам Ғиёсов барча даврларнинг энг яхши боксчиси ким эканини айтди 0 13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0

06 мар 14:04
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Надаль пастлашда давом этмоқда, Фоминда эса юқорилаш

АТР эркак теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.

Ўтган ҳафта билан таққослаганда, рейтингнинг Топ-10`талигида бир нечта ўзгариш кузатилганини кўришимиз мумкин. Дубайдаги турнирда зафар қучган Даннил Медведев ҳамюрти Андрей Рублёв билан ўрин алмашиб, 6-поғонага кўтарилиб олди. 

Рублёв эса мос равишда 7-ўринга жойлашди. Даниялик Хольгер Руне икки ўрин юқорилаб, 8-ўринни банд этган бўлса, испаниялик Рафаэль Надаль 9-поғонага тушиб қолди. Кучли ўнликни рейтингда бир ўрин пастлаган канадалик Феликс Оже якунлаб берган. Сербиялик Новак Жокович ҳамон сайёрамизнинг биринчи ракеткаси бўлиб турибди. 

Мамлакатимзнинг биринчи ракеткаси Сергей Фомин бу ҳафта 8 поғона юқорилашга эришди. Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолган бўлса, Денис Истомин 3 ўрин пастлади.  

АТР рейтинги. 2023 йил 6 март ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 7160 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 6780

3. (3) Стефанос Циципас (Греция) - 5805

4. (4) Каспер Рууд (Норвегия) - 5560

5. (5) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3795

6. (7)  Даниил Медведев (Россия) - 3775

7. (6) Андрей Рублёв (Россия) - 3660

8. (10) Хольгер Руне (Дания) - 3321

9. (8) Рафаэль Надаль (Испания) - 3315

10. (9) Феликс Оже (Канада) - 3245

Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

369 (377). Сергей Фомин - 133

453 (453). Ҳумоюн Султонов - 92

641 (638). Денис Истомин - 43

1113 (1112). Максим Шин - 8

1359 (1162). Санжар Файзиев - 3

1504 (1505). Мустафа Дўстов -2

1631 (1635). Азиз Дадабаев - 1

1631 (1635). Раҳимбек Иброҳимов - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг